Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, жорий йилда юртимизда ўсмирлар жиноятчилиги 2,8 фоизга камайди,
дея ёзади Олам.уз. Ҳозирда республикамиз бўйича фаолият юритаётган 3550 та милиция таянч пункаларининг 84 фоизида спорт майдончалари, 71 фоизида турли тўгараклар ва секциялар, 68 фоизида кичик корхоналар ташкил этилган. Бу эса ўз навбатида ёшларнинг бандлигини ошириш, улар ўртасида қоидабузарликлар ва жиноятчиликнинг олдини олишга хизмат қилмоқда. Вояга етмаганлар ўртасида назоратсиз қолганларни аниқлаш ва уларга ижтимоий- ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида ички ишлар бошқармалари томонидан профилактик тадбирлар ўтказилмоқда. Жойларда ижтимоий- ҳуқуқий кўмак марказлари ташкил этилган бўлиб, улар томонидан ижтимоий ҳимоясиз, боқувчисиз ва назоратсиз қолган вояга етмаганларга ёрдам кўрсатилмоқда. Юртимиз аҳолисининг 37 фоизини 18 ёшгача бўлган ёшлар, 63 фоизини эса 30 ёшгача бўлганлар ташкил этади.