Наш опрос |
ॐSAYTKA BAXO BERINGॐ
HAMMA JAVOB: 12800013
|
Статистика |
HOZIR SAYTDA: 4 MEXMON: 4 FOYDALANUVCHI: 0 |
|
| | |
|
12:10 ЖАҲОННИНГ ЭНГ ШИДДАТЛИ ДЕРБИСИ |
«Буэнос-Айрес дербиси жаҳон спорти воқеликлари орасида ўлишдан олдин кўришга арзийдиган энг муҳим учрашувдир». Бу сўзлар Англиянинг машҳур нашрларидан бири – «The Observer» газетасининг хулосаси ҳисобланади. Албатта, «Tne Observer» ҳам бундай тўхтамга келиш олдидан жаҳоннинг спортга алоқадор кўзга кўринган шахслари ўртасида сўров ўтказган ва шундай хулосага келган. «Барселона» – «Реал» ва «Милан» – «Интер» каби дербилар мазкур сўров рейтингида анча пастки поғоналардан жой олди. «Бока Хуниорс» ва «Ривер Плейт» мухлисларининг кўплиги борасида нафақат Буэнос-Айресда, балки бутун Аргентинада бошқа жамоаларни катта фарқ билан ортда қолдиради. Қизиқарлиси шундаки, бу икки клуб ҳам Буэнос-Айреснинг Ла-Бока районида ташкил топган. Аммо 1933 йилга келиб «Ривер Плейт» шаҳарнинг муҳташам Баррио Норте районига кўчиб ўтди. Шундан сўнг қизил-оқлар ўз-ўзидан «миллионерлар» лақабини олишди ва «Ривер Плейт» узил-кесил аристократлар жамоасига айланди. «Бока Хуниорс»га эса аҳолининг кўп қисмини ташкил этувчи қамбағаллар ҳамда ишчилар табақаси мухлислик қиларди. Йиллар ўтиб, ишқибозлар ўртасидаги синфий табақаланиш йўқолиб борди. «Ривер Плейт»нинг камбағал ҳамда ишчилардан иборат мухлислари пайдо бўлди ва улар ҳам ўзларини бемалол «миллионерлар» атай бошлашди. Ўз навбатида «Бока Хуниорс»нинг юқори лавозимда ишлайдиган фанатлари пайдо бўлди. Лекин шунга қарамай бир нарса ўзгармай қолди: Буэнос-Айрес ва бутун Аргентина бир-бири билан умуман муроса қила олмайдиган икки хил мухлислар оқимига эга. Илк дерби қачон ўтказганлиги ҳақидаги савол ҳамон очиқ қолмоқда. «Ривер Плейт» тарафдорлари уни 1913 йилда бўлиб ўтган деб ҳисоблашади. Ўшанда «миллионерлар» рақиби устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишган ва ўйиндан кейинги мухлислар тўқнашувида «Бока Хуниорс»нинг сариқ-мовий рангли байроқлари ёқиб юборилган. Рақиб томони тарихчилари эса илк дерби 1908 йилда ўтказилган дейишади ва ўшанда «Бока» 2:1 ҳисобидаги ғалабани тантана қилган. Аслида эса илк расмий учрашув жанжалли ва тушунарсиз ҳолатда тугаган: ўйин 75-дақиқада тўхтатилган ва расмий равишда «Бока Хуниорс»га ғалаба ёзилган. Супер классикодаги устунлик «Бока» томонида. Лекин чемпионлик борасида «Ривер Плейт» рақибини анча орта қолдирган – 33–23. Аслида рақиблар учун унвон муҳимми, ёки супер классико? Ўтган асрнинг 90-йилларида жамоалар мухлислари турлича қарашда бўлишган. Шунинг учун «миллионерлар» кетма-кет чемпионликка эришган ҳолда ҳар доим дербида имкониятни бой берган. «Ривер Плейт»нинг дербидаги ғалабасиз серияси ўшанда 13 учрашувга етганди. 1968 йилнинг 23 июни Буэнос-Айрес тарихида машъум сана сифатида қайд этилган. Чунки шу куни «Ривер Плейт»га тегишли «Монументал» ўйингоҳида 74 нафар мухлис ҳаётдан кўз юмган. «Миллионерлар» фанатлари ҳужумидан ўзларини ҳимоя қилишга уринган меҳмонлар мухлислари рақиб томонга ёндирилган тахта ўриндиқлари улоқтира бошлашган. Учрашув тўхтатилиб, футболчилар даҳшатга тушган ҳолда аланга ичида қолган трибуналарни кузатишган. Оловдан қочган мухлислар ташқарига ҳаракатланишган. Аммо 12-чиқиш дарвозаси номаълум сабабларга кўра ёпиқ бўлганлиги учун ур-йиқитда 74 киши ҳаётдан бевақт кўз юмди. 113 нафари эса турли жароҳатлар билан касалхонага ётқизилди. Шундан сўнг «Ривер Плейт» президенти Уильям Кент бу қонли воқеада полициячиларни айблаб, айбдорларни омма кўз ўнгида дарахтга осиш талаби билан чиқди. Лекин кейинчалик матбуотда ҳам фожеанинг расмий натижалари эълон қилинмади. Норасмий манбаларда айтлишича, мазкур ишда қайсидир полиция раҳбарининг қўли бор экан. Полициячиларга қарата пешоб тўла стаканларни отишгани учун амалдор мухлислардан ана шундай тарзда қасос олган дейилади. «Ривер Плейт» фанатлари «Монументал» ўйингоҳининг «Бомбонера»га нисбатан кўп мухлис сиғиши билан фахрланишади. Лекин «Бомбонера» «Монументал»га қараганда анча машҳур ҳисобланади. 1981 йил эндигина танилиб бораётган футболчига «Ривер Плейт» раҳбарлари ўша давр учун фантастик суммадан иборат шахсий шартнома тузишни таклиф этишади. Аммо Марадона «Бока» таклифига рози бўлиб, шундай деганди: «Менга «Ривер Плейт»нинг миллионлари керак эмас. Мен пулни эмас, футболни танладим. Чунки қалбим ҳамиша «Бока Хуниорс»га тегишли». Диего 1981 йилнинг 10 апрелида бўлиб ўтган биринчи супер классикосидаёқ рақиб дарвозасига гол киритганди ва «Бока» 3:0 ҳисобида ғалаба қозонганди. Бугунги кунда ҳам «Бока Хуниорс» ва «Ривер Плейт» ўртасидаги бирор ўйин Марадонасиз ўтмайди. Афсонавий футболчи учрашув давомида ҳаммадан фаол тарзда қичқиради, қўлини силкитади ва киритилган голдан кейин қувонганидан югуради. Диего «Бока Хуниорс» либосини «Ривер Плейт» мухлислари қандай фикр билан билдиришига қарамай, ҳали ҳам ҳурмат билан эъзозлаб кийиб юради. Супер классико қаҳрамонлари: Анхель ЛАБРУНА, Буэнос-Айрес дербиси тўпурари. «Ривер Плейт» дарвозасига расмий учрашувларда 16 та, ўртоқлик ўйинларида 6 та гол урган. Уго ГАТТИ, ўтказилган дерби учрашувлар бўйича рекордчи. Супер классиколарда 40 марта «Бока», 12 марта «Ривер» дарвозасини қўриқлаган. Диего МАРАДОНА, биринчи супер классикосидаёқ рақиб дарвозасига гол киритган футболчи. |
Категория: Sport yangiliklari |
Просмотров: 950 |
Добавил: ๑۩۞۩MUХAMMADYUNUS۩۞۩๑
|
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
|
|