Шу билан миллий авиакомпаниямизнинг паркидаги А320 русумидаги самолётлар сони ўнтага етди.«Ўзбекистон ҳаво йўллари» 2007 йилда Airbus корсорциуми билан олтита ўрта масофага учувчи А320 самолётларини етказиб бериш бўйича шартнома имзолаган эди. 2008 йилда эса яна битта шартнома тузилиб, буюртма қилинган лайнерлар сони ўнтага етказилди. Улардан биринчиси ўтган йилнинг июлида Тошкентга келиб қўнган эди. А320 самолётларидан ҳам маҳаллий, ҳам халқаро йўналишларда фойдаланилади. Маълумотларга кўра, 2016 йилга қадар «Ўзбекистон ҳаво йўллари» тўртта Boeing-767-300ER (2012-2013 йилларда етказиб берилади) ва иккита Boeing-787 Dreamliner (2014-2016) сотиб олади.