Вьетнамда юз берган сув тошқинларида 100 киши ҳалок бўлди, ярим миллион киши эса бошпанасиз қолди, ўнлаб кишилар бедарак йўқолди.
Тинимсиз ёмғинлар туфайли Вьетнамдаги дарёлар ўзанидан тошиб, мамлакатнинг марказий ва жанубий ҳудудлари сув остида қолди. Ёғин миқдори кунига 200-300 мм.ни ташкил этимоқда. БМТ маълумотга кўра, ҳалок бўлганларнинг 65 нафари 16 ёшдан кичик болалардир. Қурбонларнинг аксарияти мамлакат жанубидаги Меконг дельтаси яқинидаги ҳудудларга тўғри келадди. «Одамлар Меконг дарёси соҳилларида бир неча асрлардан бери истиқомат қилади, – дейди БМТ Болалар жамғармаси вакили Жан Дюпраз. – Лекин кўпгина болалар сузишни билишмайди, кучли сув оқими бир неча дақиқада уларни ғарқ қилиб юборади». Шунингдек, кучли сув тошқинлари Тайланд ва Камбожада ҳам давом этмоқда