Наш опрос |
ॐSAYTKA BAXO BERINGॐ
HAMMA JAVOB: 12800013
|
Статистика |
HOZIR SAYTDA: 1 MEXMON: 1 FOYDALANUVCHI: 0 |
|
| | |
|
16:42 УЙҚУСИДА ҲАМ ТИНМАЙДИ |
Уйқуда СМС- хабарлар жўнатиш амеркалик ўсмирлар орасида сомнамбулизмнинг кенг тарқалган турига айланди. Бу ҳақда Огайонинг уйқу тиббиёти институти хабар бермоқда. Тунда уйқуси давомида сайр қиладиган одамларни ҳамма яхши билади. Эрталаб улар ҳеч нарсани эслай олишмайди. Сўзларни ёки бирон мазмунга эга бўлмаган гапни мобиль телефони орқали уйқуда жўнатиш касаллиги ҳам шундай кўринишга эга бўлмоқда. Табиийки, тонгда хабар жўнатган инсон бу ҳақда ҳеч нарсани эслай олмайди. Олимлар бундай хасталикнинг юзага келишига аксарият америкаликлар мунтазам равишда мобиль телефонини ўзи билан бирга олиб юришлари сабабчи дейишмоқда. АҚШда бундай алоқа воситасига эга бўлган болаларнинг 80 фоизи тунда уни ётоқхонасида сақлашади. Бундай хасталикка дучор бўлмаслик учун шифокорлар аппаратни кечқурун ўчириб қўйишни тавсия этишмоқда. Шунингдек, кун тартибига ҳам риоя қилиш жоиз. Тунда ҳаракатларнинг пайдо бўлиш сабабларидан бири сифатида мутахассислар етарли равишда ухламасликни тилга олишмоқда. |
Категория: Foydali maslahat |
Просмотров: 1178 |
Добавил: ๑۩۞۩MUХAMMADYUNUS۩۞۩๑
|
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
|
|