Маълумки, Истиқлолимизнинг 20 йиллиги байрами арафасида Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари ўртасида тезюрар поезд қатнови ишга туширилади. "Жаҳон” Ахборот агентлигининг хабар беришича, Испаниянинг "Patentes Talgo” компанияси томонидан сотиб олган ушбу тезюрар 2 та поезд Испаниядан кемалар ёрдамида Россиянинг Санкт- Петербург шаҳрига келтирилган ва у ердан темирйўлга ўтқазилиб, мамлакатимизга қараб йўлга чиқди. Ушбу поездарнинг Россия-Қозоғистон йўналиши орқали 2-3 кунда Тошкентга келиши кутилмоқда. "Афросиёб” деб номланган AVE-250 русумли ушбу тезюрар поездларнинг илк маршюрти Мустақиллик байрами арафасида амалга оширилади. Маълумотларга кўра, Тошкент- Самарқанд йўналишидаги темирйўлда қурилиш ва таъмирлаш ишлари якунланди. Ушбу поездлар соатига 250 километр масофани босиб ўтади. Яъни, энди Самарқандга 4-5 соатда эмас, атиги 1,5 соатда етиб бориш мумкин бўлади. Ушбу тезюрар поезд йўналиши кейинчалик, Бухоро ва Хива шаҳарларгача узатилиши кутилмоқда....