Jum'a, 22.11.2024, 09:16
[HUSH KELIBSIZ!!!]
Приветствую Вас •°Mexmon°• | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Sheriyat olami [88]
Qiziqarli [44]
Kino olami [4]
Sport yangiliklari [18]
Foto prikol [1]
Yulduzlar xaqida [6]
mp3 Ko'cHiRisH [16]
Shou-biznes [41]
Qo'shiq matni [4]
Foydali maslahat [11]
Mashinalar haqida [6]
Xadis va xikoyalar [20]
Скрипты для ucoz [4]
Dunyo habarlari [23]
Kompyuterlar uchun [0]
Sevgi ♥ dunyosi [55]
Har ( xil ) [27]
Fikr mulohaza [19]
Islom olami [13]
Foto suratlar [3]
Video kliplar [14]
Наш опрос
ॐSAYTKA BAXO BERINGॐ
1. ॐ♥JUDA ZOR♥ॐ
2. ॐ♥YAXSHI♥ॐ
3. ॐ♥O'RTACHA♥ॐ
4. ॐ♥YOMON♥ॐ
5. ॐ♥JUDA YOMON♥ॐ
HAMMA JAVOB: 12800013
Мини-чат
Статистика

HOZIR SAYTDA: 1
MEXMON: 1
FOYDALANUVCHI: 0

23:56
ТАЙЛАНД ПОЙТАХТИ ЧЎКЯПТИ

Тайланд бош вазири Йинглак Чинаватнинг
айтишича, мамлакат пойтахти
Бангкок яқин орада тамомила сув остида қолиши мумкин. Сув тошқини пойтахт туманларини тобора қамраб олмоқда. Тайланднинг бир нечта провинцияларида сув тошқинларига сабаб бўлган тинимсиз ёмғирлар энди Бангкок аҳолисига ҳам талафот етказмоқда. Кўрилаётган чора-тадбирларга қарамай, пойтахт кўчаларида сув сатҳи кўтарилишда давом этмоқда. Пойтахтнинг шарқий қисми буткул сув остида қолди ва бунинг оқибатида мамлакатдаги иккинчи йирик аэропорт бўлмиш Дон Муанг фаолияти тўхтатилди.
Бош вазир Йинглак Чинават Бангкок аҳлига мурожаат қилиб, пойтахтдаги шлюз ва дамбалар сув босимига бардош беролмаслигини ва шунинг учун сув пойтахт марказига қадар келишига тайёргарлик кўриш кераклигини айтди. У, айниқса, Чао Прая дарёси яқинида жойлашган ҳудудлар кўпроқ зарар кўришини таъкидлади.
Бангкок губернатори Сухумбханд Парибатнинг билдиришича, сув денгиз сатҳидан 2,4 метрга ошди, кеча эса Чао Прая дарёсидаги сув сатҳи 2,3 метргача кўтарилди. Мутахассислар тахминига кўра, ҳафта охиригача сув сатҳи 2,6 метргача кўтарилади, бу эса шаҳардаги дамба ва шлюзлардан 10 сантиметр баландроқ демакдир.
Сув бетон тўсиқлардан ошиб ўтса, ғовлар дош беролмаслиги ва иншоотлар вайрон бўлиши мумкин. Бу ҳолда пойтахтнинг сув ёқасидаги ҳудудлари (шаҳарнинг 10 фоизи) баландлиги 2 метрлик сув остида қолади, пойтахтнинг 25 фоизини 1 метрлик, қолган туманларни эса 10-12 сантиметрлик сув қоплайди. Бугун Бангкокнинг Чао-Прайя дарёси яқинида жойлашган 13 та тумани аҳолисига эвакуацияга
тайёр туришлари айтилди.
Аввалроқ Тайланднинг бир нечта провинциялари, хусусан, машҳур сайёҳлик маркази бўлмиш Паттайя сув тошқинларига дуч келганди. 15 соат тинимсиз ёққан ёмғир шаҳарлар кўчаларини дарёларга айлантирди, биноларнинг биринчи қаватлари сув остида қолди. Провинциялардаги вазият барқарорлашди, аммо пойтахт Бангкок томон жуда катта миқдордаги – 4 миллиард куб метр сув ҳаракатланяпти.
Охирги маълумотларга кўра, сув тошқинлари туфайли 366 киши ҳалок бўлди, минглаб бинолар вайронага айланди, юз мингдан ортиқ киши бошпанасиз қолди. Умуман, сув тошқинларидан 3 миллиондан ортиқ фуқаро зарар кўрди.
Прикрепления: Rasm 1
Категория: Dunyo habarlari | Просмотров: 1154 | Добавил: ๑۩۞۩MUХAMMADYUNUS۩۞۩๑
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
Copyright MyCorp © 2024