Shanba, 23.11.2024, 17:48
[HUSH KELIBSIZ!!!]
Приветствую Вас •°Mexmon°• | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Sheriyat olami [88]
Qiziqarli [44]
Kino olami [4]
Sport yangiliklari [18]
Foto prikol [1]
Yulduzlar xaqida [6]
mp3 Ko'cHiRisH [16]
Shou-biznes [41]
Qo'shiq matni [4]
Foydali maslahat [11]
Mashinalar haqida [6]
Xadis va xikoyalar [20]
Скрипты для ucoz [4]
Dunyo habarlari [23]
Kompyuterlar uchun [0]
Sevgi ♥ dunyosi [55]
Har ( xil ) [27]
Fikr mulohaza [19]
Islom olami [13]
Foto suratlar [3]
Video kliplar [14]
Наш опрос
ॐSAYTKA BAXO BERINGॐ
1. ॐ♥JUDA ZOR♥ॐ
2. ॐ♥YAXSHI♥ॐ
3. ॐ♥O'RTACHA♥ॐ
4. ॐ♥YOMON♥ॐ
5. ॐ♥JUDA YOMON♥ॐ
HAMMA JAVOB: 12800013
Мини-чат
Статистика

HOZIR SAYTDA: 5
MEXMON: 5
FOYDALANUVCHI: 0

12:22
“Сурхон” гуруҳи: “АЖАБ ЭМАС, ИККИЙИЛДАН СЎНГ НАҲОРГИ ОШЛАРНИ ҲАМЎТКАЗСАК...”

“Сурхон” гуруҳи яна концерт
бераётганини эшитган борки, ҳайратга
тушяпти. Негаки, яқиндагина “туркистон”
саройида уларнинг бир кунда икки маҳал концерти бўлиб ўтганди.

Энди эса “Истиқлол” санъат саройида яна концерт. Барчада туғилган саволларни инобатга олган ҳолда гуруҳ йигитлари билан суҳбат уюштиришга қарор қилдик. Зеро, ошкора суҳбатимизда кўпгина ошкора жавоблар ҳам бўлиши лозим...
– “Сурхон” тинимсиз концерт берадиган бўп қолди. Буни қандай тушуниш мумкин: рейтингни кўтариш, концертдан пул ишлаш ёки “Сурхон”нинг синмаслигини исботлаш?
Одил Карим: – Учаласида ҳам жон бор. Аммо асосий жавоб шундай. Бу – ижод. Биз 2009 йилдан буён тўртта альбом чиқардик. Дастлабки
альбомимизда илгариги қўшиқларимизни ижро этганмиз, лекин концерт бермагандик. Кейинги альбомларимизни ёзганимиздан сўнг ундаги қўшиқлардан фойдаланган ҳолда концерт беришни мақсад қилдик. Чунки ҳар бир санъаткор ҳисобот дастурини беришга мажбур. У нима қиляпти, қанақа янгиликлари бор, буни мухлислар билан бўлишиши керак бўлади. Тингловчилар ҳар бир санъаткорнинг ижодини аниқроқ билиши, айнан концерт жараёнида аниқлашади. Энди концертдан пул қилишга келсак, бу борада бир неча йиллик тажрибага эга санъаткорлар ёки бу соҳанинг ҳам ўз усталари пул ишлашни эплашади. Балки, вақти келиб, усталар бизга ўргатар ёки ўзимиз ўрганармиз. Ҳозирча концертдан кўзланган энг катта мақсадимиз – катта саҳналарда чиниқиш. – “Туркистон”даги концерт ҳеч қандай рекламаларсиз ўтказилди. Яна икки маҳал. “Истиқлол”дагисининг ҳам рекламасига унчалик эътибор бермаяпсизлар… Одам келиши ҳал қилиб бўлинганми?
Тўлқин Файз: – Нега бундай деяпсиз? “Истиқлол”да намойиш этиладиган концертимизнинг ҳамма рекламалари аста- секинлик билан қилиняпти. Бу ерда рекламанинг катта пулга бориб тақалиши ҳеч кимга сир эмас. Шуни инобатга олган ҳолда биз шунча йиллик тажрибамизга таяняпмиз. Яъни рекламанинг шундай йўллари ҳам бор эканки, керакли жойга қилинса, керакли натижани берар экан. Албатта, у қанақа йўл эканлиги бизнинг сиримиз. Мана шу сиримизни қандай амалга ошираётганимизни эса концертгача бўлган жараёнда кўриб бораверасиз. – Томошабин масаласидаги саволга аниқ жавоб бўлмади...
Одил Карим: – Концертга келадиган одамлар асосан реклама орқали келишади. Мухлислар бизнинг концерт бераётганимизни эшитишса, ўзлари хоҳлаб келаверишади. Бўлмаса, реклама нега керак? – Сўнгги учта концертларингизда ҳам бир қанча санъаткорлар меҳмон бўлишяпти. Бу икки хил фикр беради: “Сурхон”нинг санъаткорлар ўртасидаги ҳурмати баланд, “Сурхон” ўзи зални тўлдира олмайди. Қайси бири тўғри?
Илҳом Маматалиев: – 10 йиллик юбилей концертимизнинг номи ёдингиздами? “Сурхон ва унинг дўстлари” деб номланганди. “Туркистон”дагиси ҳам, буниси ҳам шундай номланяпти. Бу бизнинг шу анъанани йўлга қўйганимизни билдиради. Қолаверса, барча санъаткорлар билан алоқаларимиз яхши. Табиийки, биз қандай муомалада бўлсак, бошқа санъаткорлар ҳам бизга худди шундай жавоб қайтаришяпти. Шунинг учун ҳар галги концертларимизга мухлислар талабини инобатга олиб санъаткор дўстларимизни таклиф
этяпмиз. Бу ўзлари концерт залини тўлдира олмайди, дегани эмас. Шунчаки янгича анъана. Шу ўринда дастуримизга келиб, вақтларини аямай иштирок этаётган санъаткорларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. – Санъаткорларга пул бериб чақиришяпти, деган гаплар ҳам бор...
Аркадий Нам: – Йўқ, асло. Агар концертларимиз вилоятларда бўлганида, йўл харажатлари ёки қайсидир хизматлар учун ёки ҳурмат юзасидан уларга пул тўлаган бўлишимиз мумкин эди. Пойтахтдаги дастурларимизга эса ҳамкасбларимиз илтимосларимизни инобатга олиб, беминнат ҳиссаларини қўшишяпти. – Кечаги ва бугунги “Сурхон” ўртасидаги фарқ нимада?
Тўлқин Файз: – Баъзи соҳаларда қарашларимиз тубдан ўзгарган. Масалан, илгари қайсидир маънода бутун бир гуруҳ асосан бизнинг қиёфамиз бўлган бир шахс учун
меҳнат қилган бўлсак, ҳозир гуруҳ учун ишланяпти. Аммо гуруҳдаги барча илгаригидек ўз вазифасини бажариб келяпти. Ҳатто қўшимчалари ва масъулияти билан бирга. – Тушум масаласи қанақа?
Одил Карим: – Шукрки, яхши. Олдингидек (кулишади). – Телеканаллардаги промоушен тўхтаб қолгандек. Реклама катта харажат талаб қиляптими?
Илҳом Маматалиев: – Албатта. Реклама ҳамма санъаткор учун катта харажат талаб қилади. Бироқ марказий телаканалларда кўринмаганимиз билан, НТТ ва бошқа вилоят телаканалларида тўхтамасдан промоушенимизни тақдим этиб келяпмиз. – Қайси қўшиқларимиз оммалашди, деб ўйлайсиз? Мухлислар хиргойи қилиб юрганлари борми?
Аркадий Нам: – Сиз нима деб ўйлайсиз? – Мен биладиганларим кўп. Масалан, “Сирғали қиз”, “Адосиман”, “Кел-кел”, “Мард йигитлар”, “Ёқимли”, “Майхона” ва ҳоказо.
Тўлқин Файз: – Мухлислар ҳам сиз айтган барча қўшиқларни билишади ва хиргойи қилиб юришибди. – Ҳар бир алоҳида қилинган рўзғорда камчиликлар кузатилади. “Сурхон”да кутилган биринчи камчилик?
Одил Карим: – Биринчи ўринда репертуар. Яъни қўшиқлар дастури. Негаки, бир кун келиб бизда шунақа бўлиниш бўлади, деб хаёлимизга ҳам келтирмаган эканмиз. Шунинг учун тезда ўзимизга янги репертуар қилишга киришдик. – Тўйлар бўлмаган пайтда қилинадиган ишлар тартибини айтиб бера оласизми?
Аркадий Нам: – Ижод бўлади. Янги қўшиқлар устида ишлаймиз, бастакорлар, шоирлар билан
ҳамкорликлар қилинади. – Гуруҳнинг бугунги тўрт аъзосини қариндошлари билан алоқалари ҳамкорликдан устунми ёки ҳамкорлик устун келадими?
Илҳом Маматалиев: – Масалан, яқин қариндошимиз тўй қилаётган бўлса, биринчи ўринда тўй кунини белгилашдан олдин қўнғироқ қилиб, маслаҳат сўрашади, олдимиздан ўтишади. Бу масала эса кейин гуруҳда кўтарилади. Қайси вилоятда бўладиган бўлса, олдинроққа ёки кейинроққа қараб тўйни белгилаймиз. Бу ишимизни осонлаштиради. Демак, ҳар икки томонлама ҳам бирдек йўл тутилади. – Тушунмовчиликлар барҳам топдими ёки юракда ҳалиям нималардир борми?
Тўлқин Файз: – Вақт ҳаммасига ўз даволигини кўрсатди. – “Сурхон” давлат тадбирларида йўқ. Буни қандай изоҳлайсиз?
Одил Карим: – Яна пойтахтни назарда тутиб савол беряпсиз. Биз вилоятларда бўлиб ўтаётган барча давлат тадбирларида фаоллик кўрсатяпмиз. Мустақиллик, Наврўз каби нуфузли байрамларда камида олти-еттита вилоят байрамларида иштирок этамиз. Шу йили Сурхондарё вилояти ва барча туманларидаги байрамларда иштирок этдик. Ўқитувчилар байрамлари, пахтакорларга бағишланган учрашувлар, яқиндагина бўлиб ўтган кураш бўйича жаҳон чемпионати очилиш маросимларида ҳам иштирок этдик. Назаримда, жавобдан қониқдингиз. – “Дизайн” гуруҳи концерт меҳмони. Бу “Сурхон”нинг кашфиётими ёки улар концертнинг бир тарафини кўтаришяптими?
Аркадий Нам: – Шу саволга ва бўш вақтда нима билан шуғулланасизлар, деган саволга энди батафсил жавоб берса бўлади. “Сурхон” нафақат ўзи концерт беради, балки, бошқа санъаткорлар концертларини ҳам ташкиллаштириш, ўтказиш каби қўшимча ишларни ҳам йўлга қўйди. Шунинг учун “Дизайн” гуруҳи 26-27 ноябр куни бизнинг концертимизда чиқиш қилса, 28 ноябр куни уларнинг концертини ташкиллаштиряпмиз. Уларнинг бизнинг концертимизга ҳеч қанақа ёрдами йўқ. Биз уларнинг концертини ўтказяпмизми, демак, уларнинг промоутерига ҳам айланамиз. Яъни бу гуруҳнинг ваколатли продюсери сифатида ундан фойдаланишга ҳам улгурамиз. Шу ўринда ўз концертимиз ва “Дизайн”нинг концертидаги хизматлари учун асосий ташкилотчи бўлган Илҳом Маматалиевни алоҳида таъкидлаб ўтиб жоиз. – Гуруҳнинг ҳар уч аъзоси ҳам қўшиқ айтади, аммо ҳатто жўравозликда ҳам Илҳом Маматалиевнинг овози янграмайди. Нега?
Илҳом Маматалиев: – Агар овозим бўлганда, ўзим ашула айтардим (кулги). Лекин “Кел-кел” ва “Сирғали қиз” қўшиқларида менинг ҳам овозим бор. – “Кел-кел” қўшиғи билан гуруҳ ўз йўналишида янгича тўлқинни юзага келтирмоқчийди. Нима бўлди? Мухлислар сурхончадан бошқасига ўрганолмадими?
Одил Карим: – Илгаридан ҳам шуни айтиб келамизки, “Сурхон” гуруҳи фақат сурхонча қўшиқ айтади, дегани эмас. Демак, “Сурхон” имконияти етадиган ҳар қандай йўналишда қўшиқ айтади. Дастуримизни эшитсангиз, ўндан ортиқ тилларда қўшиқ айтдик. Ва бундан кейин ҳам шу йўлда давом этамиз. Масалан, Тўлқин танбурни ўрганяпти. Ажаб эмас, икки йилдан кейин наҳорги ошларни ҳам ўтказа бошласак (кулги). – Кундан-кунга гуруҳлар кўпайиб кетяпти. Бунга муносабатингиз?
Тўлқин Файз: – Кўпаяверсин. Эшитадиган одам ўзи танлаб олади. Ҳаммасига омад тилаймиз. – Энг ачинарлиси, бир тузукроқ номлиси йўқ... Ном гуруҳ учун қанчалик муҳим?
Одил Карим: – Исм одам учун қанчалик муҳим бўлганидек, гуруҳга қўйиладиган ном ҳам шундай. – “Сурхон” энг кўп борадиган вилоят Сурхондарёми ёки?..
Аркадий Нам: – “Сурхон” аллақачон бутун республика бўйлаб ижодини давом эттирадиган гуруҳга айланган. Қолаверса, “Сурхон” бугун бутун дунёга ўзини намоён қиляпти. Исбот керак бўлса, айтишимиз мумкин. – Шартмас. 2011 йил Сурхон учун... Йил бошидаги режанинг қанчаси амалга ошди?
Илҳом Маматалиев: – 2009, 2010, 2011 йиллар ҳам биз учун ижодий сермаҳсул йиллар бўляпти. Муҳими, ижоддан тўхтамаслик. У, албатта, ўз самарасини беради. “Ўтирган бўйра, юрган дарё” дейишади-ку. 2011 йилда биз тўртинчи альбомимизни чиқардик. “Туркистон”даги концертимизнинг ДВД альбоми ва деворий суратларимиз сотувга чиқди. Концерт олди барча қўшиқларимиз жамланган МР3 альбомимизни ҳам чиқармоқчимиз. Янги йил олди эса “Истиқлол”даги концертимизнинг дисклари сотувга чиқади. Шунинг ўзи назаримда анчагина меҳнат қилинганини кўрсатса керак. Қолаверса, сайтимиздаги дизайнни ўзгартирдик. Унда барча қўшиқларимизни МР3 формати ва клипларимиз, фотожамланмаларимизни ҳам жойлаштирганмиз. Янгиликлар хизмати эса кундалик тартибда ишлаяпти ва ҳоказо. – 2012 йилда “Сурхон”нинг режалари?
Тўлқин Файз: – Бу йилгидан кўпроқ ишларни режалаштирганмиз. Кам ишлашга ҳаққимиз йўқ. – Самимий суҳбат учун ташаккур.
Одил Карим: – Сизга ҳам раҳмат. Шу фурсатдан фойдаланиб, барча мухлисларимизни янги концерт дастуримизга таклиф этамиз
Прикрепления: Rasm 1
Категория: Shou-biznes | Просмотров: 1153 | Добавил: ๑۩۞۩MUХAMMADYUNUS۩۞۩๑
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Noyabr 2011  »
DuSeChoPaJuShaYa
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Архив записей
Друзья сайта
Copyright MyCorp © 2024