Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, эстрадамизнинг мега юлдузи Сардор Рахимхоннинг хар йили тақдим этадиган янги фотосессияси мухлислар томонидан интизорлик билан кутилиши сир эмас. Айниқса бу галгиси, боиси Сардор 1 йиллик фурсатни 2 йилга чўзиб юборди. “New Star- Media” хонандаларининг фотосессияси билан ижодкорлар ишончини қозона олган, хозирги кунда энг таниқли фото ижодкорлардан бири Mr.Pfoto билан хамкорликда яратилган ушбу фото асарлар ишонч билан айтишимиз мумкинки олдингиларидан, яхши томонга анча фарқ қилади. Сардор хар доимгидек ўзининг сифатли хамда ноёб қарашлари билан яна мухлисларни қойил қолдирса ажабмас.