Россия бош санитария врачи Геннадий Онишенко жамоат жойларида чилим чекишни тақиқлашни таклиф қилди. Унинг айтишича, чилим чекишда ишлатиладиган аралашмалар таркибида гиёҳванд моддалар ҳам бор. «Уни умуман тақиқлаган маъқул, – дейди Г.Онишенко. – Авваллари бизда чилим бўлмасди. Сигарета балоси камлик қилаётгандек, энди у ҳам қўшилди». Дума депутати, Соғлиқни сақлаш бўйича қўмита аъзоси Татьяна Яковлева ҳам бош санитария врачи ташаббусини қўллаб-қувватлайди: «Чилим чекишни кўпчилик негадир зарарсиз, деб ўйлайди. Аслида эса унинг саломатликка зиёни жуда катта, бу олимлар томонидан исботланган». Дарҳақиқат, Буюк Британия Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ўтказилган тадқиқотда аниқланишича, бир марта чилим чекиш 400-450 та сигаретани чекканда чиқадиган углерод монооксиди (ис гази)дан нафас олишга тенг