Британиялик Тревор Придо қўнғироқ қилиш ва СМС ёзиш қулай бўлиши учун Nokia C7 смартфонини протез қўлига ўрнатди. Эллик ёшли Придо нуқсон билан туғилган – чап қўли тирсагигача йўқ. У авваллари рақам териш ёки СМС ёзиш учун телефонини столга қўйишига тўғри келарди, хуллас, анча қийналарди. Шунинг учун ҳам унда телефонни протезга ўрнатиш ғояси пайдо бўлди. Т.Придонинг ғоясини амалга оширишга Nokia мутахассислари ва Девоншир графлигидаги Ногиронларни реабилитация қилиш маркази ходимлари ёрдам беришди. Мобил телефон учун жой ажратилган протезни тайёрлашга беш ҳафта вақт керак бўлди. Придонинг айтишича, энди у телефонда гаплашиш учун протез қўлини қулоғига олиб борса кифоя