[size=]Ҳиндистонлик жарроҳлар етти ёшли Дипак Пасванни операция қилиб, қорнидаги ортиқча қўл-оёқларни олиб ташлашди. Болакайнинг қорнида эгизагига тегишли иккитадан қўл ва оёқ бор эди. Шифокорларнинг айтишича, бундай патология уруғланган тухумҳужайра бачадонда иккита эмбрионга бўлинганда кузатилади. Бундай ҳолат туфайли Дипак шўрликни одамлар «иблис» деб аташган. Тўрт соат давом этган операция Бангалордаги клиникада ўтказилди. Етмиш минг долларлик операцияни шифокорлар Дипак учун бепул амалга оширишди. Болакай аллақачон реабилитацияни ўтаб бўлди ва айни пайтда ўзини яхши ҳис қиляпти. Энди у жисмоний ривожланишда тенгдошларидан ортда қолмаяпти. «Бу жуда кам учрайдиган туғма нуқсон, – дейди етакчи жарроҳ Рамчаран Тиагараян. – Паразит-эгизаги бор камдан-кам беморлар яшаб кетади». Дипак эса энди бошқа болалардек тез югура олишидан хурсанд.[/size]