Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мавлуда Асалхўжаеванинг янги "Вафосиз” номли янги қўшиғига
ишланган видеоклип сўнги пайтларда ТВ экранларда кўринмай қолди. Айни шу савол билан биз хонанданинг ўзига мурожаат қилдик. "Бу қўшиғимиз негадир кўпчилик томонидан танқид қилинди. Мен эса қўшиқдаги сўзлар орқали баъзи йигитларимизнинг чиройли кўринган ҳар қандай қизнинг кетидан чопаверманг демоқчи бўлгандим. Хуллас яқин кунларда "Вафосиз” номли қўшиғимнинг ўрнига янги "Оила” номли қўшиғимизга ишланган клипни тақдим этмоқчиман. Ушбу қўшиқ оилавий бахтга эришмаган, тирноққа зор аёллар ҳақида” –дейди хонанда биз билан суҳбатда. Эътибор бериб қарайдиган бўлсак опа сингиллар Мавлуда ва Гули биргаликда дуэт куйламай қўйишди. Кўпчилик мухлислар эса буни ҳамон ўртада муносабатлар ёмондир ёки рағобат деб ўйлашмоқда. Бироқ уларнинг муносабатлари аввалгидек. Айни кунларда эса уларнинг янги опа сингиллар ўртасидаги меҳр туйғуси мавзусидаги "Опа- сингил” номли дуэт тароналари тайёр ҳолатга келди. Маълумотларга қараганда қўшиқда Мавлуда ва Гули Асалхўжаеванинг тақдири акс эттирилган. Яқин кунларда уни радио тўлқинлари орқали тинглашингиз мумкин.