Наш опрос |
ॐSAYTKA BAXO BERINGॐ
HAMMA JAVOB: 12800013
|
Статистика |
HOZIR SAYTDA: 1 MEXMON: 1 FOYDALANUVCHI: 0 |
|
| | |
|
13:09 МУҲАММАД АЛИ 70 ЁШГА ТЎЛДИ |
Бугун дунёдаги энг машҳур боксчилардан бири Муҳаммад Али таваллуд кунини иншонлаяпти. Али 1964-1966, 1974-1978 йилларда оғир вазнда мутлақ жаҳон чемпиони; 1974-1978 йилларда WBC (Жаҳон бокс кенгаши) версияси бўйича; 1967, 1974-1978, 1978 йилларда эса WBA (Жаҳон бокс ташкилоти) версияси бўйича оғир вазнда жаҳон чемпиони бўлган. Асли исми Кассиус Марцеллус Клей бўлган спортчи 1942 йилда Кентукки штатининг Луисвилль шаҳрида туғилган. У бокс билан велосипедини ўғирлатиб қўйгандан кейин шуғуллана бошлаган. Ўшанда у полиция идорасига келиб, ўғрини топиб беришларини ва унинг таъзири бериш ниятида эканлигини айтади. Бир пайтнинг ўзида маҳаллий бокс клубида мураббий бўлиб ҳам ишлайдиган полициячи эса шундай дейди: «Бирортанинг таъзирини беришдан олдин буни ўрганиш керак». Эртасигаёқ Клей бокс машғулотларига келади. Мактабда ўқиб юрган пайтларида бўлғуси чемпион фақат икки марта муштлашган, холос. Биринчиси сафар у дўстлари билан клубда ўтирганида, икки йигит келиб тихирлик қилади. Улардан бирини Клей бир зарбдаёқ нокаут қилади, иккинчиси эса ўша заҳоти жуфтакни ростлаб қолади. Иккинчиси у Олимпиадага тайёрланаётган маҳал рўй беради. Эрталаблари югурганида эркаклар кўп йиғиладиган бар ёнидан ўтарди. Бир одамга Клейнинг «Мен чемпион бўламан» деган гапни такрорлаб югуриши ёқмайди. У пайт пойлаб Клейнинг юзига мушт туширади. Боксчи ўзини йўқотиб қўймайди ва рақибига кетма-кет зарбалар ёғдиради. Эртасига ўша одам уни «Салом, чемпион!» деб қаршилайди. Кассиус Клей илк олтин медалини 1960 йилда бўлиб ўтган Олимпиада ўйинларида қўлга киритади. Ўшанда у 18 ёшда эди. Ўша йилнинг кузида у ўзини профессионал рингда синаб кўради. 1975 йилда Ислом динини қабул қилган боксчи исмини Муҳаммад Алига ўзгартиради. У профессионал рингда Ламар Кларк, Сони Листон, Жо Фрейзер, Жорж Форман, Кен Нортонларнинг устидан ғалаба қозонган. У тезкор суръати, импровизацияси ва айни пайтда чуқур ўйлаган ҳолда ҳаракат қилиши билан ажралиб турарди. У боксга омманинг қизиқишини жалб эта оларди. Муҳаммад Али боксни 1981 йилда тарк этган. |
Категория: Sport yangiliklari |
Просмотров: 1315 |
Добавил: Yunus_91
|
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
|
|