Наш опрос |
ॐSAYTKA BAXO BERINGॐ
HAMMA JAVOB: 12800013
|
Статистика |
HOZIR SAYTDA: 3 MEXMON: 3 FOYDALANUVCHI: 0 |
|
| | |
|
22:34 МЕВА-САБЗАВОТЛАР ЭКСПОРТИКЎПАЙМОҚДА |
Йил бошидан буён Ўзбекистондан 550 минг тонна мева ҳамда сабзавотлар экспорт қилинди, дея хабар беради Олам.уз. Мутахассисларнинг таъкидлашича, авваллари юртимизда етиштирилган бундай маҳсулотлар асосан Россия ва Қозоғистонга юкспорт қилинган бўлса, эндиликда уларни кўпгина Европа ва Осиё давлатларида ҳам харид қилиш мумкин. Масалан, Германиядаги Marap Handels GmbH савдо тармоғи экологик жиҳатдан тоза бўлгани учун айнан Ўзбекистонда етиштирилган меваларни импорт қилмоқда. Жорий йилда Норвегия, Польша, Афғонистон, Бельгия, Эрон, Тайланд, Туркманистон ва Беларусь ҳисобига экспорт жуғрофияси янада кенгайди. Ёзда Сурхондарёнинг машҳур анорлари илк маротаба Жанубий Кореяга юборилди. – Ўзбекистонда йилига 8 миллион тоннадан ортиқ мева-сабзавот етишитирилади, шунинг 20 фоизини хориж давлатларига уримаган ҳолатда етказиб берса бўлади, – дейди Қозоғистонда жойлашган «Каражал» мустақил марктинг агентлиги эксперти Руслан Махсаталиев. – Биз ўтказган тадқиқотдан маълум бўлдики, Қозоғистондаги савдо- воситачи компанияларнинг 80 фоизи айнан Ўзбекистонда етиштирилган мева- сабзавотларни афзал кўради. Чунки бу маҳсулотлар сифати билан ажралиб туради, қолаверса, Ўзбекистон бизнинг қўшнимиз. |
Категория: Har ( xil ) |
Просмотров: 1571 |
Добавил: ๑۩۞۩MUХAMMADYUNUS۩۞۩๑
|
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
|
|