Chorshanba, 04.12.2024, 00:17
[HUSH KELIBSIZ!!!]
Приветствую Вас •°Mexmon°• | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Sheriyat olami [88]
Qiziqarli [44]
Kino olami [4]
Sport yangiliklari [18]
Foto prikol [1]
Yulduzlar xaqida [6]
mp3 Ko'cHiRisH [16]
Shou-biznes [41]
Qo'shiq matni [4]
Foydali maslahat [11]
Mashinalar haqida [6]
Xadis va xikoyalar [20]
Скрипты для ucoz [4]
Dunyo habarlari [23]
Kompyuterlar uchun [0]
Sevgi ♥ dunyosi [55]
Har ( xil ) [27]
Fikr mulohaza [19]
Islom olami [13]
Foto suratlar [3]
Video kliplar [14]
Наш опрос
ॐSAYTKA BAXO BERINGॐ
1. ॐ♥JUDA ZOR♥ॐ
2. ॐ♥YAXSHI♥ॐ
3. ॐ♥O'RTACHA♥ॐ
4. ॐ♥YOMON♥ॐ
5. ॐ♥JUDA YOMON♥ॐ
HAMMA JAVOB: 12800013
Мини-чат
Статистика

HOZIR SAYTDA: 1
MEXMON: 1
FOYDALANUVCHI: 0

13:25
“МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД” ФАХРИЙСИ

Бу инсонни танийсиз. “Манчестер Юнайтед” ўйинлари эфирга узатилаётган пайтда тасвирчилар махсус ўриндиқда ўтирган, бошига инглизча кепка кийиб олган, кўзлари футболчиларнинг ҳар бир ҳаракатларини диққат билан кузатаётган фахрий футболчини, албатта, кўрсатиб ўтишади.


Сэр Роберт (Бобби) Чарльтон, 1937 йилнинг 11 октябрида Англиянинг Ашингтон шаҳрида туғилган. Англия чемпиони (1956, 1957, 1965, 1967), Англия Кубоги (1963) ва суперкубоги (1956, 1957, 1965, 1967), шунингдек, Европа чемпионлари кубоги соҳиби (1968). Жаҳон чемпиони (1966), "Олтин тўп" (1966) ва Европа биринчилигининг бронза медали соҳиби (1968), Жаҳон чемпионати қатнашчиси (1958, 1962, 1966, 1970 ). Англиянинг энг яхши футболчиси (1968), Британия Империяси Ордени соҳиби (1969), ЮНЕСКОнинг “Фейр Плей” мукофоти лауреати (1973), ФИФАнинг Олтин ордени ва Футболдаги буюк хизматлари учун УЕФА президенти мукофоти соҳиби (2009), 1994 йилда Аслзода унвонини олган. IFFHS йўналиши бўйича ХХ асрнинг энг кучли ўн футболчисидан бири.
1953 йилнинг 9 февраль куни Бобби ҳаётида ўчмас из қолдирди. Шу куни мактаблараро учрашувда майдонга тушган ўн беш ёшли Чарльтон кутилмаганда бир нечта клубдан шартнома тузиш ҳақида таклиф олди. У ўйлаб ҳам ўтирмай “Манчестер Юнайтед”ни танлади.
Кўп ўтмай, Бобби Чарльтон “Манчестер Юнайтед” жамоасининг афсонавий мураббийи Мэтт Басби қўлида шуғуллана бошлайди. 1956 йили илк бор асосий таркибга жалб қилинади. Ўшанда “Чарльтон Атлетик” жамоасига қарши майдонга чиққан Бобби ўн тўққиз ёшга тўлганди. Дебютант ушбу мавсумда жами 14 учрашув ўтказади ва “Манчестер Юнайтед” таркибида биринчи марта мамлакат чемпиони бўлади. Келаси мавсумдан бошлаб, Чарльтон жамоанинг етакчи ўйинчиларидан бирига айланади. “МЮ” эса шу йили Англия футболи тарихида илк бор Европа чемпионлари Кубогининг ярим финалига чиқади. Бир йил ўтиб, Чарльтоннинг жамоаси янада юқори натижалар учун кураш олиб боради. Айнан ушбу нуфузли мусобақада манчестерликлар чорак финалнинг биринчи учрашувини ўз майдонида ўтказиб, Югославиянинг “Црвена Звезда” жамоаси устидан ғалаба қозонишади – 2:1. Жавоб ўйинида эса 3:3 ҳисоби қайд қилиниб, Чарльтон “дубль”га эришади. Икки учрашув натижасига кўра, англияликлар кейинги босқичга йўл олишади. Бундан руҳланган “МЮ” аъзолари кўтаринки кайфиятда 1958 йилнинг 6 февралида Белград яқинидаги Земуна аэропортидан уйларига учишади. Йўл-йўлакай учувчилар ёқилғи қуйиш мақсадида самолётни Мюнхен шаҳрига қўндиришади. Шу пайт кучли бўрон кўтарилади. Самолётга ёқилғи қуйилгунча учиш йўлаги ва аэропорт атрофи қалин муз билан қопланади. Сирпанчиқ йўлакда учишга чоғланган ҳавога кўтарила олмай аэропорт ҳудудидан чиқиб кетади. Натижада самолётнинг қаноти яқин атрофдаги уйлардан бирига тегади ва унда ёнғин содир бўлади. Зарбадан қаноти ҳамда қуйруқ қисми узилиб тушган самолётнинг асосий қисми дарахт ва тахтадан бўлган кулбага бориб урилади...
Ушбу авиафожеа самолёт бортидаги 44 йўловчидан 23 нафарининг ҳаётига зомин бўлади. Ҳушсиз ва бошидан жиддий жароҳат олган Чарльтон касалхонага ётқизилади. Йигирма ёшли футболчига “МЮ” ишқибозлари умид кўзларини тикишарди. Янги таркибдаги “Манчестер Юнайтед”ни мавқеига қайтаришда айнан Чарльтондан ёрдам кутишарди. Ниҳоят, соғлигини тиклаш муддатини ўтаган Бобби мухлисларини қувонтириб сафга қайтади.
1968 йили “Манчестер Юнайтед” Англия жамоалари ичида биринчи бўлиб Европа чемпионлари Кубоги финалига чиқади. Ҳал қилувчи баҳсда Лиссабоннинг “Бенфика” жамоаси 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратилди. Бобби Чарьтон ушбу Кубокни боши узра кўтарган дастлабки англиялик сардор сифатида тарихга кирди.
Бобби 1970 йилнинг 21 апрелида Англия терма жамоаси сафида 100-учрашувини ўтказди. Ушбу учрашувда Чарльтон “терма” сафидаги қирқ саккизинчи тўпини киритди. Бир ойдан сўнг колумбияликлар дарвозаси тўрига охирги тўпини жойлайди. У 32 ёшида терма жамоадаги иштирокига якун ясайди. 106 марта мамлакати шаънини муносиб ҳимоя қилган Роберт рақиб дарвозабонларини 49 марта доғда қолдирганди. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, ҳанузгача Бобби Чарльтон тўртта ЖЧда тўп сурган англиялик ягона футболчидир.
Унинг терма жамоада ўтказган ўйини бўйича рекорди 1973 йилгача сақланиб турди. Шу йили Бобби Мур ушбу кўрсаткичдан ўзиб кетди. Бугунги кунда у бу борада Бобби Мур, Дэвид Бэкхем ва Питер Шилтондан кейинги тўртинчи ўринни бормоқда. Робертнинг тўп киритиш борасидаги рекорди эса ўзгармай қолаяпти.
Чарльтон “Манчестер Юнайтед” билан 1972-73 йилги мавсум якунида хайрлашди. У жонажон жамоаси сафида 758 марта майдонга чиқиб, клуб рекордини ўрнатганди. Фақат орадан йигирма беш йил ўтиб Райан Гиггзга ушбу рекордни янгилаш насиб этган. Роберт томонидан киритилган 249 та тўп эса бугунги кунда ҳам “куч”ини йўқотмаяпти.
Прикрепления: Rasm 1
Категория: Sport yangiliklari | Просмотров: 985 | Добавил: ๑۩۞۩MUХAMMADYUNUS۩۞۩๑
Всего комментариев: 2
2 djo_ker  
malumot uchun raxmat

1 YEGUAR  
yahw chiqpd

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
Copyright MyCorp © 2024