Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти мутахассисларининг таъкидлашича, 2020 йилга бориб дунё бўйича кўзи ожизлар сони 75 миллионга етади. Кўзни зўриқтирадиган ишлар ва машғулотларнинг кўпайиши кўришдек неъматдан мосуволар сони ортишига олиб келмоқда. Олимлар бу ҳолатни биринчи навбатда турли-туман гаджетларнинг тарқалиши билан боғлашмоқда. Кўпчилик болалигиданоқ бундай қурилмалар таъсирига учраб, кўриш қобилиятига путур етяпти. Аммо бунинг олдини олса бўлади, дейишмоқда улар