ШУРИКНИНГ САРГУЗАШТЛАРИ – Катта жаҳлдор итни тинчлантириш учун Шурик колбаса бўлагига тўртта ҳаб дори қўйиб, унга беради. Бироқ ит колбасани чайнаганида оғзидан бешта дори чиқади
– Шурик ва Лида “ўйла, изла, топ” ўйнашаётганда, вақт ўта тез ўтиб кетади. Соат кечаси 11 бўлганини кўрсатади. Севишганлар хайрлашишади, қиз дераза ёнига келганида ташқарида кундуз эканини кўриш мумкин. “ТИТАНИК” – Роуз кемадан океанга ўзини отмоқчи бўлганида, Жек уни бундай қилмасликка кўндиришга ҳаракат қилади. Ўша суҳбатда Жек бир куни ўзи ўсиб-улғайган Висконсинда Чиппева шаршараси ёнидаги кўлда балиқ овлаганини борганини айтиб беради. Бу кўл ҳақиқатан ҳам бор. Бироқ, гап шундаки, у сунъий бўлиб, “Титаник” ҳалокатга учраганидан 5 йил ўтгач, 1917 йилда яратилган. – Роуз Европада харид қилган картиналарини Жекка кўрсатади. Уларнинг орасида Сезан, Пикассо ва Моне асарлари бор. Улар ҳозир дунё музейларида сақланади. Қизиқ, ғарқ бўлган Титаникдан уни қандай олиб чиқишган экан-а? – Роуз Нью-Йоркка келганида Озодлик ҳайкалини кўради. Кадрда у ҳозиргидек яшил рангда. Аслида эса ҳайкал қўйилганида жигарранг бўлган, у 35 йилдан сўнг яшил тус олган. «Титаник» чўккан 1912 йилда у ҳам жигарранг бўлган. – Роузнинг юзидаги холга эътибор қаратсангиз, фильмнинг бошида у юзининг бир томонида, қолган саҳналарида бошқа томонида бўлганини пайқайсиз. – Титаникка олиб чиқилаётган итларда бўйинбоғни кўриш мумкин. Ваҳоланки, бўйинбоғ 1970 йилга келибгина ихтиро қилинган. – Ёш ва кекса Роузнинг кўзлари фарқли рангда. Бу нима – контакт линзами? “ШЕРЮРАК” – Вильям Воллоснинг хотини дафн этилаётгани саҳнасида орқа планда катта тезликда оқ фургон ўтаётанини кўриш мумкин. – Фильмда фойдаланилган тўқ кўк фондаги оқ чизиқлар туширилган байроқ асардаги воқеалардан анча кейин яратилган. – Вильям қатл этишга олиб кетилаётганда, оломон унга қаратиб айниган мевалар каби ҳар хил нарсалар отади. Бироқ кейинги саҳнада, қатл жойида турганда, у бирданига тоза бўлиб қолади. Бир қарасангиз, кўкрагидаги жароҳатлар иккита, яна бир қарасангиз, тўртта. “ТАҚДИР ҲАЗИЛИ ЁКИ ҚУШДАЙ ЕНГИЛ БЎЛИНГ” – Лукашин Ленинградга учиш учун Ту-134 самолётига чиқади, бироқ салондаги саҳналар ИЛ-62 ёки Ту-154 да олинганини билиш мумкин. – Фильмда Надянинг телефон рақами: 14-50-30. Ўшанда Санкт-Петербургда олтита сонли телефон рақамлари бўлган. Кадрларнинг бирида эса авария хизмати телефон рақамларини кўриш мумкин. Унда еттита сон бор. – Надяни аэропортга олиб кетаётган қора сочли такси ҳайдовчисининг сочлари бирпасда сариқ бўлиб қолади.