Асли ҳиндистонлик бўлган Британия фуқарос Фаужа Синг 100 ёшида марафонда қатнашиб, энг кекса чопағон бўлди. У Канадада бўлиб ўтган мусобақада 42 километр 195 метрлик масофани 8 соату 25 дақиқа ва 16 сонияда босиб ўтди. Марофонда қайд этилган энг яхши натижа ҳозирча 2 соат 3 дақиқаю 38 сония ҳисобланади. Фаужа бобо марофонни 3850-ўринда, бешта қатнашчидан олдинроқ якунлади. У югуриш билан 11 йилдан бери шуғулланади, ҳар куни 16 километрдан ортиқ масофани босиб ўтади. 100 га кириб ҳам чармаган чол 2003 йилда ҳам марофонда қатнашган эди. Ўшанда у 90 ёшдан ошганлар ўртасида марофонни 5 соат 40 дақиқада якунлаб, жаҳон рекордини ўрнатган эди. Бу галги натижаси билан ҳам у бемалол Гиннесснинг рекордлар китобидан ўрин олади. «Узоқ йиллар соғ-саломат яшашимнинг сабаби ҳаётимда стрессларнинг йўқлигидир, – Фаужа Синг. – Борига шукр қилиб яшашга ўрганинг, ёмон одамлардан ўзингизни олиб қочинг, табассум қилишни ва югуришни тўхтатманг».