Наш опрос |
ॐSAYTKA BAXO BERINGॐ
HAMMA JAVOB: 12800013
|
Статистика |
HOZIR SAYTDA: 6 MEXMON: 6 FOYDALANUVCHI: 0 |
|
| | |
|
16:12 ЮРАККА ВИРТУАЛ САЁҲАТ |
АҚШда беш ўлчамли тасвир ёрдамида юракда жарроҳлик операциялари ўтказишга киришилди. Миннесота штатидаги шифокорлар дунёда биринчилардан бўлиб янги технологияни ўзлаштиришди. Жараён виртуал даражада томирлар орқали киритилган бир неча мўъжаз катетерлар орқали амалга оширилади. Ушбу ҳолатда жарроҳлик пичоғи ўрнига компьютер сичқончаси ишлатилади. Операция давомида тиббиёт ходимлари инсон органининг электрон тасвири устида ишлашади. Шу билан беморнинг кўкрак қафасини ёришга умуман зарурат қолмайди. Бунинг ўрнига бешта катетер веналар орқали юрак томон йўналтирилади. Шифокорлар буни ҳақиқий инқилоб деб аташмоқда, 10-15 йил аввал тиббиёт бундай технологияларга эга эмасди. Операциядан аввал юракнинг беш ёки олтита турли суратлари олинади. Шундан сўнг улар ягона тасвирга бирлаштирилади. Агар бу мақбул даражада амалга оширилган бўлса, жарроҳ беморнинг юрагига виртуал саёҳатни уюштириши ва унинг ички қисмини тўлалигича кўриши мумкин бўлади. Бунинг натижасида операция нафақат жуда соддалаштирилади, балки у аниқ ва хавфсиз равишда бажарилади. Бундай амалиётдан сўнг беморнинг қайта тикланиш даври ҳам бир неча мартага қисқаради. |
Категория: Qiziqarli |
Просмотров: 892 |
Добавил: ๑۩۞۩MUХAMMADYUNUS۩۞۩๑
|
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
|
|