Наш опрос |
ॐSAYTKA BAXO BERINGॐ
HAMMA JAVOB: 12800013
|
Статистика |
HOZIR SAYTDA: 7 MEXMON: 7 FOYDALANUVCHI: 0 |
|
| | |
|
19:00 ЙИЛ ЯКУНЛАРИ: ЯПОНИЯДАГИЦУНАМИДАН ГРЕЦИЯДАГИИНҚИРОЗГАЧА |
Йил тугашига ҳали деярли икки ой бўлса- да, «Блумберг» ахборот агентлиги 2011 йилнинг нохуш иқтисодий якунларини эълон қилди. Жорий йилда урчиган миш-мишлар ўз тасдиғини топмади: на 21 майда ва на 21 октябрда қиёмат қўпмади. Лекин, «Блумберг» агентлигининг таъкидлашича, дунё иқтисодиётида жиддий хавотирга молик воқеалар керагидан ортиқ содир бўлди. Масалан, АҚШда ишсизлик 9 фоиздан ошиб кетди, кўчмас мулк нархи тобора тушяпти, Япония ер силкинишларидан қаттиқ талафот кўрган бўлса, Европа молиявий инқироздан қийналяпти. Японияда зилзила, 11 март. 9 балли ер силкиниши ортидан келиб чиққан цунами туфайли 22 мингдан зиёд япониялик ҳалок бўлди ёки бедарак йўқолди, минглаб одамлар бошпанасиз қолди. «Фукусима» атом электрстанциясидаги авария сабаб атрофга радиация тарқалди, Япония ядровий ҳалокат ёқасига келиб қолди. Март ойида мамлакат ҳукумати табиий офат етказадиган иқтисодий зарар 185-308 миллиард долларга етиши мумкинлигини айтди. Европада ичак таёқчаси эпидемияси, май- июнь. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, асосан Германияда тарқаган ичак инфекцияси билан 4075 киши оғриди ва улардан 50 нафари вафот этди. Хавфли хасталик тарқалишининг олдини олиш мақсадида минг- минглаб тонна сабзавот йўқ қилинди, бу эса европалик фермерларга ҳафтасига 610 миллион доллардан тушди. Dow Jones индексларининг пасайиши, 21 июль – 10 август. АҚШда ишсизлик, давлат қарзларининг кўпайиши ва иқтисодий вазиятнинг ёмонлашуви акциялар бозоридан инвесторларнинг чекинишига сабаб бўлди. Standard & Poor's агентлиги АҚШ рейтингини пасайтиргач, бу ҳолат янада кучайди. Европадаги инқироз, ҳалиям давом этяпти. Греция аҳолиси мамлакатда юзага келган ночор иқтисодий-молиявий вазиятдан норози бўлиб, тинимсиз намойишларга чиқди, молия агентликлари Греция ва Португалиянинг рейтингини пасайтирди, вазият ҳали-ҳамон ўнглангани йўқ. 26 октябрда Европа Иттифоқи етакчилари узоқ музокаралардан сўнг хусусий инвесторларни Греция қарзларининг 50 фоизидан воз кечишга кўндирди |
Категория: Dunyo habarlari |
Просмотров: 867 |
Добавил: ๑۩۞۩MUХAMMADYUNUS۩۞۩๑
|
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
|
|