Наш опрос |
ॐSAYTKA BAXO BERINGॐ
HAMMA JAVOB: 12800013
|
Статистика |
HOZIR SAYTDA: 1 MEXMON: 1 FOYDALANUVCHI: 0 |
|
| | |
|
Главная » 2011 » Dekabr » 13 » ЯНГИ ЖОНЗОТЛАР ТОПИЛДИ: БОДРИНГ-БАЛИҚ, КАЛАМУШХЎР ЎСИМЛИКЛАР ВА ПУЧУҚ БУРУН МАЙМУНЛАР
15:46 ЯНГИ ЖОНЗОТЛАР ТОПИЛДИ: БОДРИНГ-БАЛИҚ, КАЛАМУШХЎР ЎСИМЛИКЛАР ВА ПУЧУҚ БУРУН МАЙМУНЛАР |
Жаҳон ёввойи табиат жамғармасининг (ЖЁТЖ) билдиришича, ўтган йили олимлар Меконг дарёси ҳавзасида фанга номаълум 200 турдан ортиқ ўсимликлар ва ҳайвонларни аниқлашди. Меконг дарёсининг узунлиги 4500 километрга тенг бўлиб, Камбожа, Лаос, Вьетнам, Тайланд, Мьянма и Хитойнинг Юньнань процинцияси ҳудудидан оқиб ўтади. Олимлар мазкур дарё атрофида ҳали фанга номаълум ҳайвонот ва наботот олами вакиллари борлигини аниқлашди. Масалан, пучуқ бурун маймунларнинг ғалати одати бор: ёмғир ёққанда бурни ҳўл бўлмаслиги учун бошини тиззасининг орасига тиқиб олади. Бу маймунлар Мьянманинг Качин деб аталувчи тоғли ҳудудида яшайди. Олимларни фақат урғочи жинсда бўладиган калтакесак ҳайратга солди. У бўлиниш орқали кўпаяр экан. Шунингдек, ЖЁТЖ рўйхатига панжалари тўқ сариқ, бўйни сариқ, танаси эса кўк-кулранг бўлган геккон; танасининг шакли ва ранги бодрингга ўхшайдиган балиқ; қушлар ва каламушлар билан озиқланадиган беш турдаги ўсимликлар киритилди. Жамғарма вакили Стюарт Чэпменнинг айтишича, олимлар эндигина кашф қилган жониворларнинг айрим турлари ҳали ўрганилмасдан йўқ бўлиб кетиши мумкин, чунки қирилиб кетиш арафасида турибди. Бунинг сабаблари кўп. Айримлари ўзидан йирикроқ ваҳшийларга ем бўляпти, баъзиларини эса маҳаллий аҳоли аёвсиз ов қиляпти. |
Категория: Har ( xil ) |
Просмотров: 1278 |
Добавил: ๑۩۞۩MUХAMMADYUNUS۩۞۩๑
|
Всего комментариев: 1 | |
odamla jonvorlarimizzi asrela
|
|
|
|
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
|
|