Дунёдаги энг эски автомобиль ўтган шанба куни американинг RM Auctions кимошди савдо уйи томонидан ўтказилган савдода 4 миллион 620 минг долларга сотилди. La Marquise деб номланган ушбу машина 1884 йилда ишлаб чиқарилган бўлиб, қизиғи, ҳалиям ишчи ҳолатини сақлаб қолган. Кимошди ташкилотчилари аввалига машинани 2-2,5 миллион долларга сотишни мўлжаллаб туришганди, бу савдо уларни хурсанд қилгани аниқ. La Marquiseни бунчалик катта пулга сотиб олган кишининг исми-шарифи одатдагидек эълон қилинмади.