Инсониятяралибдики, унда бойликни кўз-кўз қилиш, ҳашаматга интилиш мавжуд. Пулдор одамлар нафақат қимматбаҳо самолёт ёки яхталарни, балки бойлик ҳисси уфуриб турадиган серҳашам автомобилларни ҳам коллекция қилишади. Бугун эътиборингизга ҳавола этилаётган энг ҳашамдор автомобиллар рўйхати турли йиллар давомида бадавлат инсонларнинг харидлари натижаларига кўра тузилган. Гарчи бу ҳам ўзига хос рейтинг бўлса-да, бу рўйхатда ўринлар йўқ. Чунки кимдир Ferrari ишқибози бўлса, яна кимдир Rolls-Royce шайдоси ва уларнинг ҳар бири ўзича ҳақ. Биз фақат умумий натижаларнигина тақдим этамиз. Диққат қилинг, рўйхат энг қиммат автомобиллар эмас, ҳашаматли автомобиллар коллекцияларидан энг кўп ўрин олган автомобиллар асосида тузилган. Maserati Quattroporte. Нархи 150 минг доллар атрофида, 400 от кучига эга, максимал тезлиги − 270 км/с, 100 км/соат тезликка 5.6 сонияда чиқади. Ёқилғи сарфи шаҳар йўлларида: 21.9 л /100 км, трассаларда: 10.5 л /100 км. Ferrari 599 GTB Fiorano. Нархи буюртма шаклига кўра, 620 от кучига эга, максимал тезлиги − 330 км/с, 100 км/соат тезликка 3.7 сонияда чиқади. Ёқилғи сарфи шаҳар йўлларида: 32.7 л /100 км, трассаларда: 14.7 л /100 км. Maybach 62S. Нархи 1 миллион доллар атрофида, 612 от кучига эга, максимал тезлиги 250 км/с, 100 км/соат тезликка 5.2 сонияда чиқади. Ёқилғи сарфи шаҳар йўлларида: 24.6 л/100 км, трассаларда: 11.8 л /100 км. Mercedes-Benz CL 65 AMG. Нархи 50 минг доллар атрофида, 612 от кучига эга, максимал тезлиги 250 км/с, 100 км/соат тезликка 4.4 сонияда чиқади. Ёқилғи сарфи шаҳар йўлларида: 23.1 л/100 км, трассаларда: 10 л /100 км. Rolls-Royce Phantom. Нархи 850 минг доллар атрофида, 453 от кучига эга, максимал тезлиги − 240 км/с, 100 км/соат тезликка 5.7 сонияда чиқади. Ёқилғи сарфи шаҳар йўлларида: 24.6 л/100 км, трассаларда: 11 л /100 км. Bentley Continental. Нархи буюртма шаклига кўра, 560 от кучига эга, максимал тезлиги − 312 км/с, 100 км/соат тезликка 5.1 сонияда чиқади. Ёқилғи сарфи шаҳар йўлларида: 25.3 л/100 км, трассаларда: 11.6 л/100 км. Porsche 911 Turbo Cabriolet. Нархи 300 000 доллар атрофида, 480 от кучига эга, максимал тезлиги − 310 км/с, 100 км/соат тезликка 4 сонияда чиқади. Ёқилғи сарфи шаҳар йўлларида: 19.2 л/100 км, трассаларда: 9.5 л/100 км. |