Австралиянинг жануби- шарқида гольф коптоги катталигидаги дўл ёғди. «Айниқса, Виктория штатининг мельбрун, Кройдон ва Балларат туманларида дўл кўпроқ ёғди»,
– дейди Метеорология бюросининг катта синоптиги Жеймс Тейлор. Бу ҳудудда бир кечада ёғин миқдори 65 мм.дан ошиб кетган. Қутқарув хизмати вакили Роберт Жонсоннинг маълум қилишича, мингдан ортиқ киши ёрдам сўраб мурожаат қилган. 150 та уй қаттиқ дўлдан зарар кўрган, бир неча жойларда дарахтлар синиб, электр узатиш линияларини узиб қўйган. Айрим туманларда кучли ёмғир сув тошқинларига сабаб бўлган.