Таниқлиамерикалик воиз Гарольд Кампинг яна қиёмат қачон қойим бўлиши ҳақидаги башоратини эълон қилди. Унинг айтишича, шу йилнинг 21 октябрь куни соат 18:00 да (ҳар бир вақт минтақасида) сайёрамизда талотўп бошланади. Family Radio Networkдаги аудиомурожаатида Кемпинг шундай деди: «Бу гал ҳақиқий охир замон бўлади». Бу Кемингнинг биринчи башорати эмас. Ўн етти йил муқаддам у 1994 йилнинг 15 сентябрида қиёмат қойим бўлишини айтган эди. Табиийки, бундай бўлмади ва воиз ҳисоб-китобда адашганини баҳона қилди. Унинг айтишича, Инжилга яширинган башоратларни ўзи ўйлаб топган математик тизим орқали била олади. Аммо тизим яна яхши ишламади, шекилли, Кемпинг 2011 йилнинг 21 майига ваъда қилган охир замон рўй бермади. Ўшанда Кемпинг қиёмат деганда «маънавий» ва «жисмоний» якунни назарда тутганини айтиб, сувдан қуруқ чиқди. У 21 октябрдаги қиёмат энди «жисмоний» бўлишини таъкидлади. Июнь ойида Гарольд Кемпинг инсультни бошидан ўтказди. Кўпчилик унинг радиодаги чиқишлари тўхташини кутган эди, аммо бундай бўлмади. Воизнинг башоратлари туфайли Family Radioнинг активлари 100 миллион доллардан ошиб кетди. Башоратчилик даромадли касб-да!