Главная » 2011»Oktyabr»12 » Atlantika tubida 230 million AQSH dollariga teng xazina topildi!
23:03
Atlantika tubida 230 million AQSH dollariga teng xazina topildi!
АҚШлик тадқиқотчилар Атлантика океани тубидан яқин ўтмишдаги энг катта хазина деб эътироф этилаётган 200 тонна кумушни топишди. Ушбу қимматбаҳо металлни Odyssey Marine компанияси аниқлаган. Металл Gairsoppa юк ташиш кемасининг юк бўлинмасидан топилган. 1941 йили юк ортилган кема Ҳиндистондан Буюк Британияга қайтиб келаётган бўлиб, Ирландияга яқин жойда бўронга учраган. Кема капитани ирланд портига етиб олишга уринган, аммо немис сув ости кемасининг торпедаси томонидан чўктирилган. Океан тубидаги кема тахминан 5000 метр чуқурликда жойлашган. Топилманинг умумий баҳоси 230 млн. АҚШ доллари деб тахмин қилиняпти. Маблағнинг 80 фоизи кемани аниқлаган компанияга берилади. Odyssey Marine компанияси вакилларининг сўзларига қараганда, сув остидан ҳазинани олиб чиқиш ишлари 2012 йил баҳоридан бошланади. Шуниси аҳамиятлики, Gairsoppa бортида Британия хукумати томонидан суғурта қилинган хусусий бойликлар ҳамда Молия Вазирлигига тегишли танга ва кумуш қуймалар бор.