Payshanba, 21.11.2024, 21:14
[HUSH KELIBSIZ!!!]
Приветствую Вас •°Mexmon°• | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Sheriyat olami [88]
Qiziqarli [44]
Kino olami [4]
Sport yangiliklari [18]
Foto prikol [1]
Yulduzlar xaqida [6]
mp3 Ko'cHiRisH [16]
Shou-biznes [41]
Qo'shiq matni [4]
Foydali maslahat [11]
Mashinalar haqida [6]
Xadis va xikoyalar [20]
Скрипты для ucoz [4]
Dunyo habarlari [23]
Kompyuterlar uchun [0]
Sevgi ♥ dunyosi [55]
Har ( xil ) [27]
Fikr mulohaza [19]
Islom olami [13]
Foto suratlar [3]
Video kliplar [14]
Наш опрос
ॐSAYTKA BAXO BERINGॐ
1. ॐ♥JUDA ZOR♥ॐ
2. ॐ♥YAXSHI♥ॐ
3. ॐ♥O'RTACHA♥ॐ
4. ॐ♥YOMON♥ॐ
5. ॐ♥JUDA YOMON♥ॐ
HAMMA JAVOB: 12800013
Мини-чат
Статистика

HOZIR SAYTDA: 2
MEXMON: 2
FOYDALANUVCHI: 0

13:53
APPLE: МУВАФФАҚИЯТ САРИ ДАДИЛ ҚАДАМ

Тан олиш керакки, Apple жуда катта ишни уддалади: 14 йил аввал банкротлик ёқасида бўлган компьютер фирмаси бугунга келиб сердаромад компанияга айланди. Август аввалида бўлиб ўтган биржа савдоларида Apple капиталлашув борасида ҳатто нефт гиганти Exxon Mobil дан ҳам ўтиб кетди. Тўғри, бу кўпга чўзилмади, нефтчилар капиталлашувни 348 миллиард долларга етказишди, Apple ники эса шундан 1 миллиард кам.

Хуллас, бир муддатга бўлса-да, Apple дунёдаги энг қиммат компания мақомига эга бўлди. Бундан ташқари, шу йилнинг майида Apple энг қиммат бренд номини ҳам олган (153,3 миллиард доллар). Apple эришган муваффақиятлар рақамли оламнинг глобал иқтисодиётга таъсири тобора ортиб бораётганини кўрсатади. Тўғри, нефт ҳаётий муҳим хомашё, аммо зарурият борасида ахборот технологияларининг аҳамиятини ҳеч ким камайтира олмайди.
Кузатувчиларнинг айтишича, Apple тез-тез янгиликлар тақдим этиб, харидорлар кўнглини овлашга уста. Компания асосчиси, марҳум Стив Жобс йил давомида бир неча марта iPhone ва iPadларнинг «модалар кўргазмаси»ни ўтказарди.
Apple нинг молиявий муваффақияти бир жиҳатдан нефт нархининг пасайиши билан боғлиқ бўлса-да, лекин асосий сабаб сармоядорларнинг мазкур компанияга бўлган юксак ишончидир. Компания тарқатган маълумотга кўра, унинг сўнгги чоракдаги фойдаси икки баравар кўпайиб, 7,3 миллиард долларга, умумий даромади эса 82 фоизга ўсиб, 28,6 миллиард долларга етган.

Ғалати ҳамкорлик

Apple маҳсулотлари учун қисмларни турли компаниялардан сотиб олади. Хусусан, Samsung унинг энг асосий ҳамкорларидан биридир. Корейс компанияси Apple га телефон учун муҳим қисмлар – флэш-хотира, мусиқий ва дастурий таъминот, ишчи хотира (DRAM) етказиб беради. Умумий ҳисобда Apple чиқарган iPhone қийматининг 26 фоизи Samsung дан сотиб олинган маҳсулотлар ҳиссасига тўғри келади.
Мазкур ҳамкорликни тушуниш осон эмас, ахир Samsung ҳам Apple каби смартфонлар ва планшет компьютерлар ишлаб чиқаради-да. Аммо бу Samsung бизнес-моделига хос хусусият: бошқа компаниялар учун қисмлар етказиб бериш орқали у ўз маҳсулотлари нархини арзонлаштиришга эришади. Бу тарздаги ҳамкорлик Apple учун ҳам фойдали, у эътиборини асосан маҳсулотлар дизайни башанг бўлиши ҳамда маҳсулот ва хизматлардан фойдаланишда кўпроқ қулайлик яратишга қаратади.
Яна бир қизиқ жиҳат: шу йилнинг апрелида Apple компанияси Samsung ни судга берди. Унинг даъво қилишича, корейсларнинг Galaxy S смартфони дизайни iPhone никига, Galaxy Tab плашет компьютериники эса iPad никига ўхшайди. Мазкур можарода америкаликлар ғолиб чиқди: Европа ва Австралияда Galaxy Tab сотилиши тақиқланишига эришди. Шунча машмашадан кейин ҳам компаниялар ўзаро ҳамкорликни тўхтатишгани йўқ.
Прикрепления: Rasm 1
Категория: Dunyo habarlari | Просмотров: 823 | Добавил: ๑۩۞۩MUХAMMADYUNUS۩۞۩๑
Всего комментариев: 2
2 YEGUAR  
dahwat kamentariya

1 ALI-90  
qoile

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
Copyright MyCorp © 2024