Наш опрос |
ॐSAYTKA BAXO BERINGॐ
HAMMA JAVOB: 12800013
|
Статистика |
HOZIR SAYTDA: 2 MEXMON: 2 FOYDALANUVCHI: 0 |
|
| | |
|
00:10 АНГЛИЯ ТЕРМАСИ САРДОРИ ИРҚЧИЛИКДА АЙБЛАНЯПТИ |
Футбол бўйича Англия терма жамоаси сардори ва айни пайтда «Челси» клуби ҳужумчиси Жон Терри ирқчиликда айбланмоқда. Прокурорларнинг таъкидлашича, у «Куинс Парк Рейнжерс» футболчиси Антон Фердинандни камситадиган гапларни гапирган. Келгуси йилнинг 1 февралида Терри судда ҳозир бўлиши керак. Унинг ўзи айбловни тан олмаяпти. «Яқин дўстларим орасида турли ирқ ва диндагилар анчагина, – дейди у. – Мен кучим борича айбсизлигимни исботлашга ҳаракат қиламан. Мен ҳар доим ирқчиликка қарши бўлиб келганман ва жамиятда унга ўрин йўқ деб ҳисоблайман». «Челси» раҳбарияти ўз ҳужумчисини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини билдирди. Агар Террининг айби исботланса, у 2,5 минг фунт стерлинг тўлашига тўғри келади. Қора танли Антон Фердинанднинг айтишича, шу йилнинг 23 октябрида бўлиб ўтган Англия премьер-лигаси матчидан сўнг Жон Терри уни ҳақоратлаган. Террининг айнан нима дегани журналистларга номаълум, лекин гап ирқчилик ҳақида кетар экан, буни тахмин қилиш қийин эмас. |
Категория: Dunyo habarlari |
Просмотров: 1270 |
Добавил: ๑۩۞۩MUХAMMADYUNUS۩۞۩๑
|
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
|
|