Payshanba, 21.11.2024, 22:00
[HUSH KELIBSIZ!!!]
Приветствую Вас •°Mexmon°• | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Sheriyat olami [88]
Qiziqarli [44]
Kino olami [4]
Sport yangiliklari [18]
Foto prikol [1]
Yulduzlar xaqida [6]
mp3 Ko'cHiRisH [16]
Shou-biznes [41]
Qo'shiq matni [4]
Foydali maslahat [11]
Mashinalar haqida [6]
Xadis va xikoyalar [20]
Скрипты для ucoz [4]
Dunyo habarlari [23]
Kompyuterlar uchun [0]
Sevgi ♥ dunyosi [55]
Har ( xil ) [27]
Fikr mulohaza [19]
Islom olami [13]
Foto suratlar [3]
Video kliplar [14]
Наш опрос
ॐSAYTKA BAXO BERINGॐ
1. ॐ♥JUDA ZOR♥ॐ
2. ॐ♥YAXSHI♥ॐ
3. ॐ♥O'RTACHA♥ॐ
4. ॐ♥YOMON♥ॐ
5. ॐ♥JUDA YOMON♥ॐ
HAMMA JAVOB: 12800013
Мини-чат
Статистика

HOZIR SAYTDA: 3
MEXMON: 3
FOYDALANUVCHI: 0

13:43
ҚАНДАЙ ГЎШТНИ ТАНЛАГАН МАЪҚУЛ?

Кўпчилик бекалар “Ёз жазирамасида гўштни сақлаш анча қийин”, дейишади. Тўғри, лекин уни нафақат ёзда, балки йилнинг барча фаслларида яхши ҳолатда сақлаш осон иш эмас. Ҳа, ишонаверинг, ҳатто қаҳратон қишда ҳам уни сифатли сақлаш бекалардан алоҳида эътиборни талаб қилади. Агар ушбу тавсияларимизга амал қилсангиз, ортиқча харажат ва исрофгарчиликдан халос бўласиз.

Алоҳида белгилари борми?
Аввало, яхши маҳсулот танлашни ўрганинг. Дўкон турли-туман гўшт билан лиқ тўла, лекин барини ҳам сифатли деб бўлмайди. Харид қилаётган маҳсулотингиз нафақат рўзғор учун, балки оила аъзоларингизнинг саломатлиги учун ҳам фойда келтириши керак. Янги сўйилган ҳайвон гўшти қуруқ, оч пушти ёки оч қизил рангдаги парда билан қопланган, тўғраганингизда қуруқ, чўзилувчан ва қўлга ёпишмайдиган бўлади. Гўшт сели тиниқ қизғиш рангда. Қизиғи шундаки, сифатли гўштни бармоғингиз билан эзганингизда тезда яна ўз ҳолига қайтади. Унинг ўзига хос ҳиди бўлиб, ёғи ёпишқоқ бўлмайди, қаттиқроқ ушлаганда уқаланиб кетади.
Витанминлар қайга кетди?
Юқорида бежизга қишда ҳам гўштни яхши ҳолатда сақлаш алоҳида эътибор талаб этади, демадик. Олимларнинг фикрича, музлатгичда ёки совуқ ҳавода узоқ вақт сақланган гўшт таркибидаги фойдали витаминлар йўқолар экан. Яъни гўшт ейсиз-у, организмингиз ҳеч қандай витаминлар билан тўйинмайди. Олимлар дўкондан оз-оздан, аммо барра гўштни харид қилишингизни тавсия этишади.
Бундан ташқари, музлатилган гўшт анча вақтни талаб этади. Чунки шу ҳолича ундан фойдалансангиз, таомингиз тахир чиқиши мумкин. Музлаган гўштнинг ранги қизил бўлиб, кулранг тусда товланиб туради, музнинг майда кристаллари унга шундай тус беради. Музлатилган янги гўштни бармоқ билан эзсангиз, тўқ қизил рангдаги доғ пайдо бўлади. Агар гўшт усти тўқ қизил бўлиб, кесилганда ичи олча рангда бўлса, билингки, бундай гўшт икки марта музлатилган. Бундай белги гўшт яхдан эритилганда ҳам ранги ўзгармай қолаверади. Икки марта ва ундан ортиқ музлатилган гўштнинг сифати пасаяди. Сифати бузилган гўшт маҳсулотларини истеъмол қилиш эса ўткир заҳарланишга олиб келади!
Сирти суратида акс этган!
Сифатли гўштни танлаш учун сифатсизликнинг белгиларини ҳам билиш керак. Аввало, сифатсиз гўшт жуда юмшоқ ва ёпишқоқ бўлади. Узоқ вақт сақланган гўшт нам, силлиқ, усти кулранг-яшил тусдаги ёпишқоқ модда билан қопланган бўлади. Гўштни кесганда ҳам тиниқ қон ўрнига хира ёпишқоқ суюқлик чиқади. Гўштда ана шу белгиларни сездингизми, уни харид қилмаганингиз маъқул. Чунки у мутлақо сифатли ва зарарли маҳсулотдир. Бундай гўшт ўзидан нордон, аччиқ ҳид чиқаради. Бу ҳол нафақат сизнинг, балки оила аъзоларингизнинг ҳам кайфиятини бузиши мумкин.
Гўштни қандай сақлаш керак?
Янги гўштни йирик бўлакларга бўлиб, 2-6 ҳароратдаги музлатгичдан сақлаган маъқул. Шу билан бирга неча кун сақлашни ҳам ёдингиздан чиқарманг. Одатда бу маҳсулотни 36 соатгача сақлаш мумкин.
Баъзан электр энергияси бўлмаслиги ёки музлатгич ишламай қолиш мумкин. Бундай ҳолларда қандай йўл тутиш керак? Бу ҳолда ҳам бизнинг тавсияларимиз асқотади. Янги гўштни қайнатилмаган сутга чайиб олинг. Чунки сут таркибидаги бижғитувчи бактериялар гўштнинг айнишини маълум вақт тўхтатиб туради.
Гўштни сақлаш усуллари:
1. Гўштнинг сифатли, ундан тайёрланган таомлар эса мазали бўлишини ким ҳам истамайди дейсиз? Бунинг учун янги гўштни лимон шарбати билан артиб, салқин жойда сақланг. Ёки бўлмаса, уни қичитқи ўт (крапива) билан бирга нам сочиққа ўраб қўйишингиз ҳам мумкин.
2. Гўштни сифатли сақлашнинг яна бир содда ва осон йўли айтиб ўтамиз. Янги гўштни 5-10 дақиқа намакобда қайнатиб, усти ёпмай совитасиз. Сўнг уни ёлвизак бўлиб турадиган ерга осиб қўясиз. Ҳаво дим бўлган кунлари эса бу жараён яна қайтарасиз, яъни гўштни 1 дақиқа қайнатасиз ва юқорида айтиб ўтилган усулда сақлайсиз.
3. Агар гўшт узоқ вақт янгилигича сақланиши истасангиз, уни сирка ёки намакобда намланган тоза матога ўраб, салқин жойга олиб қўйиш керак. Мато қуриб қолса, уни қайта намлаш керак.
Прикрепления: Rasm 1
Категория: Qiziqarli | Просмотров: 1135 | Добавил: ๑۩۞۩MUХAMMADYUNUS۩۞۩๑
Всего комментариев: 2
2 YEGUAR  
yahw chqibd

1 ALI-90  
ja mazalidur qorinni ochirib yuvordiyu bu biggrin

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
Copyright MyCorp © 2024