Британия Иқтисодий тадқиқотлар марказининг маълум қилишича, Бразилия ялпи ички маҳсулот ҳажми бўйича Буюк Британиядан ўзиб кетди ва иқтисодиёти кучлилиги бўйича дунёда олтинчи ўринга чиқиб олди. Бразилия Хитой ҳамда бошқа Шарқий Осиё мамлакатларига экспорт ҳажмини ошириш эвазига ана шундай муваффақиятга эришгани айтилмоқда. Мутахассисларнинг билдиришича, Европада иқтисодий турғунлик кузатилаётган бир пайтда кўпгина Осиё давлатларида иқтисодиётнинг жадал суръатларда ривожланаётгани кузатилмоқда. Иқтисодиёти энг кучли давлат – бу АҚШ, ундан кейинги ўринларда Хитой, Япония, Германия ва Франция бор.