Таниқли социобилог, Гарвард университети профессори Эдвард Уилсоннинг таъкидлашича, сайёрамиздаги биосфера захиралари чекланган ва энг асосийси, уларнинг ўрнини тўлдириб бўлмайди. Бу гап биринчи навбатда сув ва озиқ-овқатга тегишли. Улардан максимал даражада самарали фойдаланилган тақдирда ҳам, асримиз охирига келиб тугаб қолиши тайин. Профессорнинг айтишича, вегетарианча овқатланишга ўтиш йўли билан бунинг олдини олса бўлади. Ўсимликлардан тайёрланган таомларни тановул қилиш захиралардан самарали фойдаланиш демакдир. Айни пайтда сайёрамизда ҳосил етиштиришга яроқли 1,4 миллиард гектакр майдон мавжуд бўлиб, бу ерларда ҳар йили 2 миллиард тонна ғалла етиштириш мумкин. Бу эса фақатгина 10 миллиард кишига етади. Э.Уилсоннинг ўзи инсониятнинг вегетарианча овқатланишга ўтишини хомхаёл деб атамоқда, чунки кўпчилик гўштдан воз кечишга рози бўлмайди. БМТ мутахассисларининг ҳисоб-китобига кўра, 31 октябргача Ер аҳолиси 7 миллардга етади. 2100 йилда эса бу рақам 10 миллиардни ташкил этади ва инсоният ҳалокат сари юз буради. Аммо бу тахмин аҳоли жадал суръатларда кўраяверсагина ростга айланади. Сўнгги вақтда кўпгина мамлакатларда туғилиш бирмунча камаяётгани кузатиляпти.