Наш опрос |
ॐSAYTKA BAXO BERINGॐ
HAMMA JAVOB: 12800013
|
Статистика |
HOZIR SAYTDA: 3 MEXMON: 3 FOYDALANUVCHI: 0 |
|
| | |
|
|
Бахтли ва бахтсиз рақамлар… Омадли ва омадсиз рақамлар… Кимнингдир бошига фалокат ёғдирган, кимнингдир бошига бахт қуши қўндирган бу рақам "зоти”… Ҳамма ҳам рақамлар хосиятига ишонавермайди. Ҳамма рақамлар ҳам омад келтиравермайди ва аксинча, сиз ўйлагандек, рақамлар кулфат келтирувчи ҳам эмас. Лекин бу тақдир. Ҳар қандай воқеа бирор санада содир бўлади. Масалан, 9.11 рақами. Нафақат Америка, балки бутун инсоният учун фалокат келтирган. Ҳар ҳолда шу сана энди эгизак минораларнинг портлашини эслаш билан ёдга олинади. Бу рақам энди бахтсизлик "тимсоли”. Лекин одамлар учун бахтли рақамлар ҳам етарли. Ким учундир 7, 11, 5 ёхуд 10 рақамлари, айниқса, футболда ҳам жуда аҳамиятли. Ҳатто бу борада бир қанча фильмлар суратга олинган: "13”, "XIII”, "2012”, "23”, "11.11.11” ва ҳоказо.
Яна бир ирим ҳам бор: рақамлари ва соатлари бир хил санага тўғри келган вақтда ким нима ният қилса, албатта, ниятига эришади. Балки бу кулгилидир. Лекин бу дунёда ҳеч нима сабабсиз эмас. Масалан, яқин кунларда 11.11.11 санаси кириб келади, яъни 2011 йилнинг 11 ноябрь куни. Шу куни соат 11дан 11 дақиқа ўтганда… Қизиғи, бу сана фақат ҳар 89 йилда қайтарилар экан.
Энди футболга қайтсак. Айнан шу куни соат 11:11да камина ҳам, нафақат мен, балки бутун ўзбек халқи Ўзбекистон тема жамоаси ғалабасини тиласа, ажаб эмас. Чунки 11 ноябрь куни миллий терма жамоамиз марказий "Пахтакор” стадионида Корея Халқ Демократик Республикаси (КХДР), "қишлоқча” айтганда, Шимолий Корея терма жамоасини қабул қилади. Албатта, бу ўйин терма жамоамиз тақдири учун ҳам жуда муҳимдир.
Келинг, биз ҳам бир гал ирим қилиб кўрайлик. Аслида бу ирим эмас, яхши ният бўлади. Айтишади-ку, "ҳикмат излаганга ҳикматдир дунё”, деб. Абрамов бошчилигидаги жамоамизнинг ҳар бир аъзоси бу кунда миллат учун курашга киришади. Биз эса уларни стадион ва телевизор қаршисида қўллаб- қувватлаймиз. Ажаб эмаски, олтита бирли сана, яъни 11.11.11 куни биз учун ҳам омад келтирса. Биз шу кунни бир умр эслаб юрсак, корейсларни "ғажиб ташлаганмиз” деб.
Яна бир нарса, Шимолий Корея бизни қандай кутиб олганига аҳамия бермаслигимиз керак. Аксинча, уларни шундай кутиб олайликки, қилмишларидан ўзлари мулзам бўлсинлар (агар уят нималигини билишса). Ҳар ҳолда биз бағрикенг ва меҳмондўст халқмиз. Қолаверса, ёмонликка қарши яхшилик қилиш ҳар кимнинг ҳам қўлидан келавермайди. Бунинг учун жуда кучли ирода керак. |
Категория: Har ( xil ) |
Просмотров: 1002 |
Добавил: ๑۩۞۩MUХAMMADYUNUS۩۞۩๑
|
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
|
|