Chorshanba, 24.04.2024, 23:07
[HUSH KELIBSIZ!!!]
Приветствую Вас •°Mexmon°• | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Sheriyat olami [88]
Qiziqarli [44]
Kino olami [4]
Sport yangiliklari [18]
Foto prikol [1]
Yulduzlar xaqida [6]
mp3 Ko'cHiRisH [16]
Shou-biznes [41]
Qo'shiq matni [4]
Foydali maslahat [11]
Mashinalar haqida [6]
Xadis va xikoyalar [20]
Скрипты для ucoz [4]
Dunyo habarlari [23]
Kompyuterlar uchun [0]
Sevgi ♥ dunyosi [55]
Har ( xil ) [27]
Fikr mulohaza [19]
Islom olami [13]
Foto suratlar [3]
Video kliplar [14]
Наш опрос
ॐSAYTKA BAXO BERINGॐ
1. ॐ♥JUDA ZOR♥ॐ
2. ॐ♥YAXSHI♥ॐ
3. ॐ♥O'RTACHA♥ॐ
4. ॐ♥YOMON♥ॐ
5. ॐ♥JUDA YOMON♥ॐ
HAMMA JAVOB: 12800013
Мини-чат
Статистика

HOZIR SAYTDA: 1
MEXMON: 1
FOYDALANUVCHI: 0

12:39
СЎРАГАН ЭДИНГИЗ

ТЎЙБОШИГА ПУЛ «Тўйда хизмат қилгани учун тўйбошига пул ташлаш мумкинми?» (Тошкент вилояти, “Ҳазрати Билол” жоме масжидидан тушган савол)

− Тўйбошига пул ташлаш нимага керак?! Тўёна сифатида уй эгаси учун пул ёки шунга ўхшаш нарсаларни ҳадя қилиш мумкин. Тўйбошилар шуни вакил ўлароқ қабул қилиб олиса бўлади. Бундай амалларни эркаклар амалга оширадилар. Аёллар эркаклар орасига аралашиб юришлари, тўйбоши эркак бўлса, унинг олдига бориб гаплашиб туришлари мақбул эмас. Аслида бундай амаллар бидъат иш бўлиб, зарардан холи эмас. “Ҳар қандай бидъат залолатдир”, дейилганидек, айнан мана шундай ишларда зарар ва залолат бор. Уларни йўқ қилишга, тартибга солишга ҳаракат қилишимиз зарур. КИМ АМРИ МАЪРУФ ҚИЛА ОЛАДИ?
«Илми йўқ одамларнинг амри маъруф қилиши мумкинми?» (Бухоро вилояти, “Саид Амир Кулол” жоме масжидидан тушган савол) – Одамларни яхшиликка чорлаш, ёмонликдан қайтариш ҳар бир одамнинг вазифаси. Бироқ шу ишни қилаётган одам яхшиликнинг ўзини яхши билиши, ёмонликнинг моҳиятини тушуниши лозим. Акс ҳолда тескари натижа бериши мумкин. Шу билан бирга амри маъруф ва наҳий мункарнинг ўз одоб ва қонунлари, шарт-шароитлари бор. Амри маъруф ва наҳий мункарнинг даражаси ўша ишнинг моҳиятига, ҳолатига, замонга ўша амал қаратилаётган шахсга қараб турлича бўлади. Буларни амри маъруф ва наҳий мункар қилаётган одам яхши билиши, тушуниши керак. Жаноби Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам учта одам фатволарга, яъни сўровларга жавоб беришини, маъруза қилишини айтганлар: “Амир (бошлиқ) ва буюрилган кимса ёки риёкордан бошқа маъруза, мавъиза қилмайди” (Абу Довуд ва Доримийлар ривояти).
Мазкур ҳадиси шарифдаги буюрилган кимсадан мурод раҳбарлар тарафидан маъруза ва мавъиза қилишга рухсат берилган, ўзлари аҳли илм одамлардир. Бинобарин, маъруза қиладиган одам илмли, маърифатли бўлиши керак. Шунда у мақсадига етади. Акс ҳолда ўзи ҳам адашади, бошқаларни ҳам адаштиради. Бунга жуда катта аҳамият бериш керак. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар:
«Кимки Қуръондан ўзича, ўз раъйича гапирса, тўғри айтган бўлса ҳам, хато қилибди» (Термизий ва Абу Довуд ривоятлари). Мана шулардан маълум бўлмоқдаки, билар- билмас, Қуръонда мундоқ экан, ҳадисда ундоқ экан деявериш яхши эмас. Қуръон ва ҳадисдан гапириш уламоларнинг, аҳли илмларнинг ҳуқуқига киради. Бошқалар уларнинг гапларига эргашишлари лозим.
Мавъиза қилинаётган одамни тинглашда унинг кимлигига аҳамият бериш ҳам зарур. Мавъиза экан деб, Қуръондан ёки ҳадисдан гапирилаётган экан деб, унинг сўзларига эргашиб кетилавермайди. Зотан, тобиъийнларнинг улуғларидан Муҳаммад ибн Сирин раҳимаҳуллоҳ ҳазратлари айтган эканлар: “Шак йўқки, бу илм диндир. Динингизни кимдан олаётганингизга қаранглар!” (Имом Муслим ривояти).
Мубтадиъ, ақидаси бузуқ ёки бизнинг юртимиз анъаналари, миллий қадриятларини билмайдиган одамнинг мавъиза ва маърузаларидан фойда чиқиши қийин. Шунинг учун маълуму машҳур, ҳамма тан олган, халқнинг обрўсига эга бўлган имом домлаларга, аҳли илмларга маъруза ва мавъиза қилдириш шарт, деб ўйлайман.
Шунингдек, Қуръон оятлари ёзилган, ҳадислар битилган ҳар қандай китоб ёки ёзув ҳам, афсуски, яхшиликка даъват қилавермайди. Бинобарин, кириллда ёзиладими, бошқа хатдами, уни ўқишда огоҳ бўлиш керак. Халқнинг эътирофига сабаб бўлган, уламоларимиз маъқуллаган, имом домлаларимиз тан олган китоб ва рисолаларни ўқишимиз, бир-биримизга тавсия қилишимиз мумкин. Саволларга муфтий Усмонхон Алимов жавоб берди.
Прикрепления: Rasm 1
Категория: Islom olami | Просмотров: 959 | Добавил: ๑۩۞۩MUХAMMADYUNUS۩۞۩๑
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Поиск
Календарь
«  Noyabr 2011  »
DuSeChoPaJuShaYa
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Архив записей
Друзья сайта
Copyright MyCorp © 2024