Jum'a, 26.04.2024, 22:31
[HUSH KELIBSIZ!!!]
Приветствую Вас •°Mexmon°• | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Sheriyat olami [88]
Qiziqarli [44]
Kino olami [4]
Sport yangiliklari [18]
Foto prikol [1]
Yulduzlar xaqida [6]
mp3 Ko'cHiRisH [16]
Shou-biznes [41]
Qo'shiq matni [4]
Foydali maslahat [11]
Mashinalar haqida [6]
Xadis va xikoyalar [20]
Скрипты для ucoz [4]
Dunyo habarlari [23]
Kompyuterlar uchun [0]
Sevgi ♥ dunyosi [55]
Har ( xil ) [27]
Fikr mulohaza [19]
Islom olami [13]
Foto suratlar [3]
Video kliplar [14]
Наш опрос
ॐSAYTKA BAXO BERINGॐ
1. ॐ♥JUDA ZOR♥ॐ
2. ॐ♥YAXSHI♥ॐ
3. ॐ♥O'RTACHA♥ॐ
4. ॐ♥YOMON♥ॐ
5. ॐ♥JUDA YOMON♥ॐ
HAMMA JAVOB: 12800013
Мини-чат
Статистика

HOZIR SAYTDA: 1
MEXMON: 1
FOYDALANUVCHI: 0

12:04
С У Ю Н Ч И

Ҳайбатилла уйга гандираклаб
кириб келди. Аввалига эшик қўнғироғини
тополмай, роса излади. Ниҳоят топгач, босиб тураверди. Эшик шарақлаб
очилиб, остонада қорни қаппайган хотини кўринди-да, “Келдингизми?” – дея шартта орқасига қайтди.
“Қўрқди, – деб ўйлади Ҳайбатилла мағрурланиб. – Мендан қўрқадиган куниям бор экан-а!”

У ичкарига ғолибона қадам ташлади. Шу онда яна ўзини кўрсатиб қўйгиси келди. Хотинининг ортидан ичкари хонага кирди.
– Ҳой, нега мени тантанали кутиб олмадинг? – деди дўқ урган бўлиб. – Мен сенга кимман?
Юлдуз телевизордан кўз узмасди. Унинг кўзлари катта-катта очилган, киприк ҳам қоқмасди.
– Сенга айтяпман, – овозини бир парда кўтарди Ҳайбатилла. – Мана шу сериалинг эрингдан шунчалик устунми?
– Жим, – деди унга жавобан Юлдуз. – Аҳмоқ орқасидан тушди.
Ҳайбатилланинг жаҳли чиқди:
– Нима?! Ким аҳмоқ, ўв?!
– Э, бирпас жим туринг, – деди телевизорга диққат билан тикилган Юлдуз. – Шундай борадию отиб ташлайди. Орқангга қарасанг-чи, анқов, ҳозир миянгнинг қатиғини чиқаради. Нега булар бунча довдир-а? Э, ҳеч бўлмаса, қиз етиб келса эди.
Ҳайбатилла телевизорга ўгирилди. Ҳақиқатан ҳам бир йигитнинг орқасидан тўппонча кўтарган одам яқинлашар, у эса индамай овқатланиб ўтирар эди. Узоқдан ҳарир кўйлакли қиз кўринди. У нималардир деб бақирганча улар томонга югуриб кела бошлади.
– Шуям киноми? – диққат бўлди Ҳайбатилла хотинига ўгирилиб. – Ундан кўра, яхши келдингизми, де, бугун чарчамадингизми, де!
– Яхши келдингизми? – деди шоша-пиша Юлдуз. – Маош олиб келдингизми?
– Ҳа, беришди, аммо ҳаммасини еб-ичиб келяпман, – деб жавоб берди Ҳайбатилла атайин хотинининг жаҳлини чиқариш учун.
– Тешиб чиқсин!
Ҳайбатилланинг кўзлари ола-кула бўлиб кетди:
– Нима?!
– Сен ўтир, овқат чайнаб, орқангдан келиб, ўлдирсин. Қиз чақираётганиниям эшитмайди. Э, ўл-а!
– Э, йиғиштир сериалингни! – бақирди Ҳайбатилла. – Кун бўйи сериал кўриб ўтирасан, тўймайсанми? Эрим бор, демайсан, ҳорма, демайсан. Шу телевизорнинг ичига кириб кет охири... Сенга айтяпман, ўв! Эшитдингми, маошимни олиб, ҳаммасини еб-ичдим. Алам қилса, бурнингни тишла!
– Отангизга телефон қиларкансиз, – деди ҳануз ойнаи жаҳондан кўз узмаётган Юлдуз.
Ҳайбатилланинг бирдан шашти сўнди. Тинчликмикан, деб ўйлади. Ёки манови хотини бирор нима деб чақимчилик қилганмикан? Кеча сал тортишиб қолишувди, дарров етказгандир-да! Бўлмаса Ҳикмат ота унча- мунчага йўқлайвермайди.
– Сен гап етказгандирсан-да? – деди у хотинига.
– Йўқ, вақтим бўлгани йўқ, – бош чайқади Юлдуз. – Ҳозир тугайди, энг қизиқ жойида тугайди. Кейин эртагача кутиш керак. Вуй, нима бўларкан-а?!
Ҳайбатилла девордаги соатга қаради: ўн яримдан ошибди. Бу вақтда қўнғироқ қилса, Ҳикмат ота ҳижжалаб сўрайди: “Ишинг нечада тугайди? Қаерда эдинг? Келинни шу аҳволида ташлаб, нега сандироқлаб юрибсан? Сенга қачон ақл киради? Бошлиғингнинг олдига би- и-и-р бораман-да!..”
– Сен нима дединг? – сўради Ҳайбатилла.
– Ҳали келганлари йўқ, дедим.
– Нега ўша пайтдаёқ менга айтмадинг? – деди қошларини чимириб Ҳайбатилла. – Икки ҳушинг...
– Телефонингиз ўчган эди, – ҳозиржавоблик қилди Юлдуз. – Ана, ана, айтмадимми, ўл, баттар бўл... Энди буни қаранг-да, атайин отмаяпти. Отсанг, от энди! Бу очингдан тиқилиб ўлгур, тешиб чиққур ҳалиям овқатланиб ўтирибди.
– Телефонимнинг батареяси ўчиб қолган эди, – ўзини оқлади Ҳайбатилла. – Эртага отамга телефон қилиб, “Вуй, ўғлингизга айтаман, деб эсимдан чиқиб кетди”, – дейсан, тушундингми?
– Шунчалик очқаб ўлган экан-да!
– Ўв, сенга айтяпман.
– Оббо, шу пайт рекламага бало борми?.. Нимани айтяпсиз? Тез гапиринг.
– Шу сериалингни эртага кундузи ҳам беради- ку! Намунча ёпишиб олмасанг?
– Кундузи ҳам кўраман. Кечаси кўпроқ воқеаларга қизиқаман, кундузи эса қандай кийим кийганига қарайман. Айримлари бирам ғалати кийинадики...
– Сен ўзи эшитдингми?.. Эртага отамга телефон қиласан, “Ўғлингизга айтаман, деб эсимдан чиқиб кетди, ҳозир ёдимга тушди”, – дейсан. Эшитдингми?
Юлдуз унга бир қараб олди-да, жавоб берди:
– Мен отангизни алдамайман, биласиз-ку!
Ҳайбатилла тишини тишига босиб деди:
– Унда, ўғлингиз ичиб келди, оёқда туролмасди, де. Маошини еб-ютибди, де!
Юлдуз гапни қисқа қилди:
– Хўп.
Ҳайбатилланинг жони ҳалқумига келди:
– Ўв, сен мени аҳмоқ қиляпсанми?
– Йўқ, мен сизга хўп, деяпман. Йўқ, бунга чидаб бўлмайди – Ҳайбатилла ўрнидан туриб, хотинига хезланди.
– Тўхтанг, – деди Юлдуз телевизорга ўгирилиб, –
реклама тугади, сериал бошланди. Эртага гаплашамиз.
Сериал қолиб кетди, Ҳайбатилла қандай қилиб хотинига тарсаки туширганини ўзи ҳам билмай қолди. Худди шу лаҳзада вақт тўхтаб қолгандек туюлди. Юлдузнинг кўзлари боя сериал томоша қилиб ўтиргандагидан ҳам катта
очилган, ўзи эса худди ҳайкалдек қотган эди. Айни шу сонияда телевизорда берилаётган “Нон иси” сериалидаги кўзи писка қаҳрамонлар
ҳам гўё бу эр-хотинни томоша қилаётгандек жимжит эдилар.
Юлдуз эрига шунчалик ҳайрат билан боқардики, Ҳайбатилла бу нигоҳга бардош беролмай, кўзларини олиб қочди. Хотинининг ҳадемай бу ҳақда Ҳикмат отага чақимчилик қилишини ўйлашдан кўра урганига пушаймон бўлиб, унга раҳми келиб кетди.
– Ўзингдан бўлди-да, хотин, – яна ўзини оқлай кетди Ҳайбатилла. – Сериалдан бўшамайсан. Аввал “Кумуш” дер эдинг, энди “Осиё” дейсан, “Осиё” ҳам тугаса, “Европа” десанг керак?
Юлдуз тағин ҳеч нима демади. Бу орада сериал ҳам тугади. Бу Юлдузга баттар алам қилди. Иккала кўзидан икки томчи ёш думалаб- думалаб, гилам устига “шуп”, “шуп” этиб тушди.
– Менга қара, шу... ҳалиги... нима десам экан? – ғўлдирай бошлади Ҳайбатилла. – Қўлим тегиб кетди, тўғрими? Нима... шуни... Мен ҳазиллашмоқчи эдим, хотинжон... Кеч бўлди, ухлайлик... Эртага иш...
Ҳайбатилла қўрққани рўй берди: Юлдузнинг пастки лаби гир айланди, афти буришди, кўзлари қисилиб, ҳўнграб юборди.
– Шошма, йиғламагин, – унинг атрофида гирдикапалак бўла бошлади Ҳайбатилла. – Ҳалиги... сенга бирор нарса олиб келайми? Ўзинг яхшисан-ку! Йўқ, нафақат яхши, балки тилласан! Айтгандай, сенга ҳаяжонланиш мумкин эмас. Ўв, мен шундай... юзингни силамоқчи эдим.
Юлдуз анчадан буён йиғламаган эди, кўнглини бўшатиб олди ўзиям. Кейин овутмоқчи бўлган эрини силтаб ташлаб, ётоққа кириб кетди. Ҳайбатилла ортидан соядек эргашди. У ҳар қанча овутмасин, хотини қулоқ солмасди.
Ҳаммасига улфатлар айбдор. Йўқ, улардан маслаҳат сўраган Ҳайбатилланинг ўзи аҳмоқ. Маст бўлиб қолгач, ўпкаси тўлиб, хотинни жиловга олиш-олмаслик ҳақида сўз очди. Гапни гўё қўшнининг хотинига бурди.
– Ўша аёлнинг эри ғирт хотинқули экан, – деди Самар. – Хотини писанд қилмаса, у қандай қилиб чидаб юрибди? Масалан, сен бундай эмассан-ку, Ҳайбатилла, тўғрими?
– Мен хотинимни гаҳ десам, кафтимга қўнади, – жавоб берди Ҳайбатилла зўрма-зўраки.
– Ана, яшавор! Мен ҳам шу! Тўғри, баъзида тили
чиқиб қолади, шунда қаншарига битта соламан, ўчади-қолади.
– Қандай… урасан? Ҳалиги… қўшнимиз хотинини уролмайди.
– Мана шундай қилиб қаншарига битта ураман…
Гапга Миролим аралашди:
– Э, ҳар кимнинг йўриғи бошқа. Ҳар бир оила – бир қўрғон. Уриш билан иш битмайди. Мана, мен хотинимни битта туширай-чи, шартта жиноий иш очиб юборади. Адвокат-да! Қонунни сув қилиб ичиб юборган. Ўзи хотинни нима учун уриш керак, нима учун? Эркак ва хотин қонун олдида баробар.
– Гапга кирмаса, деяпмиз, Миролим, – тушунтирди Самар қонун пеш қилинганидан қўрқиб. – Уйга борсангу тумтайиб кутиб олса, жаҳлинг чиқадими? Ана шунда қаншарига битта солсанг...
Миролим бош чайқади:
– Йўқ, бизнинг хотин адвокат бўлгани билан кули-и-и-б кутиб олади.
– Э, қўйсанг-чи, ҳозир кулиб оладиган хотинлар йўқ, – деб юборди Ҳайбатилла, кейин хатосини тузатди. – Ўзимизнинг хотинлардан бошқа, демоқчи эдим.
Убайдулла аканинг жаҳли чиқди:
– Ўв, хотинлардан бошқа мавзу йўқми сенларга? Қуй мановидан!
Ҳайбатилла бот-бот ичгани сайин қулоқлари остида Самарнинг гаплари айланаверди: “Қаншарига битта соламан...”
Мана энди хотинига қўл чўзганига пушаймон бўлиб ўтирибди. У анчагача ухлай олмай ётди. Виждони қийналди. Қачон ухлаб қолди, билмайди.
Эрталаб эшик қўнғироғи жиринглашидан уйғониб кетди. Сут, қатиқ олиб келадиган хола бўлса керак. Токи эшикни очмагунингча қўнғироқни босаверади-босаверади.
– Юлдуз, қара эшикка, – деб бақирди Ҳайбатилла.
Юлдуздан дом-дарак йўқ эди.
Ҳайбатилла жаҳл билан турди-да, эшикни очиб, ташқарида... отасини кўрди. Ёнида... Юлдуз!
Ҳикмат ота кира солиб, ҳассасини ўғлига сермади. Агар Ҳайбатилла энгашиб қолмаганида бу туёқли ҳасса унинг нақ қаншарига тегиб, ўнг томонга қулатган бўларди.
Ҳикмат ота бўш келмади, яна таёғини ишга солди. Ҳайбатилла орқага қочди.
– Сен ҳали иккиқат хотинингни урадиган бўлдингми? – деди Ҳикмат ота уни орқасидан қувлар экан.
Ҳайбатилла бир бурчакка қисилиб боргач, қочадиган жойи қолмади. Юзларини тўсиб олди. Ҳартугул, Юлдузнинг ўзи орага тушди:
– Бўлди, ота, бошқа қилмайдилар.
– Мен онанг билан шунча йил яшаб, тирноғимни теккизмаганман. Сен бу ҳунарни қаердан ўргандинг, ароқхўр?!
– Қўлим тегиб кетди, – деди минғирлаб Ҳайбатилла. – Ўзинг айт, шундай бўлди-ку!
Хотинининг алами ҳали тарқамаган экан, ростини айтди:
– Йўқ, атайин урдилар. Нимадир дедилар, хўп, десам, айлантириб солдилар.
Ҳикмат ота яна ҳассасини кўтарди:
– Ҳали айлантириб соладиган бўлдингми, а?
– Унда й қилмадим, ота.
– Келинга, менга тилпон қилсин, девдим. Нега қилмадинг?
Ҳайбатилла илинж билан хотинига қаради. Юлдуз яна бобиллади:
– Нега менга кўзингизни лўқ қиласиз? Жавоб беринг.
Айни пайтда Ҳайбатилланинг хотинини яна бирам туширгиси келдики... Қани энди Ҳикмат ота индамасаю...
– Сендан сўраяпман.
– Кеча кечроқ келгандим, – деди Ҳайбатилла. – Ишхонада ушланиб қолдим. Кейин бир ошнамнинг туғилган кунида ўтириб қол....
– Ўша ошнангни топиб берасан менга, – дўқ урди Ҳикмат ота.
– Уни нима қиласиз, ота?
– Мана шу ҳассам билан уриб чилпарчин қиламан. Хотининг иккиқат бўлса-ю, у сенга ароқ ичириб юборса... Қани кўрай-чи, қандай бола экан.
– Жўрабоз, улфатбоз, – деб қўйди Юлдуз.
Ҳайбатилланинг овози ялинганнамо чиқди:
– Бошқа қилмайман, ота.
– Нимани қилмайсан?
– Келинингизни урмайман. – Урмайсанми?
– Тирноғимниям теккизмайман.
Юлдуз бидирлади:
– Бир марта урган одамнинг яна қўли қичийверади, ота. Қасам ичсинлар!
Ҳайбатилла жиғибийрон бўлса-да, сездирмади. У шунга мажбур эди. Манови суюкли келини учун Ҳикмат ота ҳеч нимадан тоймайди. Шу онда Ҳайбатилла Ёдгор Саъдиев билан Озодбекнинг дуэтини эслаб қолди.
– Йигит қасам ичмайди, – деди у минғирлаб.
Ҳикмат ота қошларини чимирди.
– Бўпти, ишондик. Агар тирноғинг нохосдан тегиб кетсаям мендан ўпкалама, – огоҳлантирди у. – Мен ўзим шахсан келиндан сўраб тураман... Энди бор, қаймоқ олиб кел...
Ҳайбатилла нонушта устида қовоғини очмади. У хотинига зимдан қараб қўяр, қарагани сайин боксчи Майк Тайсоннинг зарбалари эсига тушаверарди. Аммо айтилган гап – отилган ўқ! Энди вақтни орқага қайтариб бўлмайди. Биринчи ва охирги уриши кеча, кечқурун эди. Ишқилиб, ичиб олиб, бу ҳақда улфатларига шипшиб қўймаса бўлгани.
Юлдуз “қалайсиз?” дегандек Ҳайбатиллага бир қошини учириб қўярди.
– Раҳматли қайнонангиз ҳам қаймоқни яхши кўрарди, – деди Ҳикмат ота қаймоққа нонни булаб чалпиллатиб еркан.
– Телевизор кўришни ҳам яхши кўрармидилар? – атайин сўради Юлдуз.
– Ҳа, умри телевизор кўриш билан ўтиб кетди раҳматлининг. “Оталар сўзи” деса, ўзини онасининг томидан ташларди. Икки қўли ишда бўлсаям кўзи тилвизирда эди.
– Мен эса манув кишини деб “Нон иси”нинг охирини кўролмадим.
– Қўли ўсиб қолган-да бунинг!
Ҳайбатилла индамай қайнота ва келиннинг гапларига қулоқ солиб ўтирди. Бироздан сўнг соатга қараб, Ҳикмат отадан изн сўради:
– Мен турай, ота, ишга кечикяпман. Сиз бемалол...
Ҳикмат ота келинига боқди:
– Бошқа шикоятлар йўқми, келин?
– Бор-да! Кеча маош олган эканлар, ҳаммасини еб-ичиб келибдилар.
– Нима?
– Алдаяпти, ота, – кўзи чиққудек бўлди Ҳайбатилланинг. – Пул, ана, киссамда турибди. Мен... шунчаки ҳазиллашдим.
– Сен пул масаласида ҳазиллашма, тушундингми? – деди Ҳикмат ота. – Агар ойлигингни бир сўм кам олиб келсанг ҳам ишхонангга бораман. Уқдингми?
Ҳайбатилла отасининг гапига бош ирғаб, кўзининг ости билан хотинига қаради – Юлдуз тиржайиб ўтирар, ҳануз бир қошини учириб қўярди.
Бу ғолибона кулимсираш Ҳайбатиллани ишхонага кетаётганида ҳам тарк этмади, алам устига аламга гирифтор қилди. Ўзини хўрланган
ҳис қилиб, автобусда кўзларига ёш тўлди, сал бўлмаса йиғлаб юбораёзди.
Ишхонада ҳам ишлагандек бўлмади. Компьютер мониторига қарадими, хотинининг тиржайган калласи намоён бўлаверди. Ҳайбатилла ҳаммасига кечаги тарсакиси сабабчи эканлигига фаҳми етмасди. “Энди сен билан гаплашиб бўлибман, – деди у хотинига ғойибона. – Чақимчи! Қарға қақимчи, чумчуқ чақимчи!”
– Нималар деяпсиз? – ҳайрон бўлди Убайдулла ака. – Чумчуқ, дедингизми? Тинчликми, ишқилиб?
Ҳайбатилла хижолат тортди:
– Йўқ... ўзим.
Яна қанча ўтирди, билмайди, унинг ҳамон хўрлиги босилмас, тўппа-тўғри уйга бориб, телевизор билан хотинининг бошига ургиси келарди. Бир маҳал телефони жиринглаб қолди. Ҳайбатилла истар-истамас қарадию кинояли кулиб қўйди:
– Ҳа, виждонинг уйғониб қолдими, телефон қиляпсан?
– А? – бошини кўтариб қаради Самар. – Сен келганингдан буён минғирлаб ўтирибсан… Ол, телефонингни!
Ҳайбатилла хотинининг қўнғироғига жавоб бермади. Бироздан сўнг телефони яна жиринглади. Ҳайбатилла уни овозсиз қилиб қўйди. Хотинига қўнғироқ қилгани сайин унинг кайфияти кўтарилиб борарди. Юлдуз эринмай унинг рақамини териш билан овора эди.
– Ҳа, соғиниб қолдингми? Сериалинг тугаб битдими, дейман?..
– Ҳайбатилла, эшитмаяпсанми? – бақирди Миролим. – Мажлис бошланди, деяпман, юр. Нега бунча тиржаясан, тавба?
Ҳайбатилла бошлиқнинг хонасига киргунларича ҳам телефондан кўзини узмади. Юлдуз ҳануз унинг рақамига телефон қилиш билан овора эди.
Мажлис бошланди. Сал ўтмай, Ҳайбатилланинг телефонига СМС келди. Уни очиб ўқиди: “Нега олмаяпсиз? Вой-дод!”
– Дод десанг ҳам, вой десанг ҳам энди олмайман, – деди пичирлаб Ҳайбатилла.
Шу гапларини ёзиб, хотинига юбормоқчи ҳам бўлди, бироқ бошлиқнинг столни ручка билан тақиллатганини эшитиб, сергак тортди. Кейин бошини қуйи солган бўлиб, яна телефонига қаради. Юлдуз тағин қўнғироқ қила бошлаган эди.
– Отамга телефон қил, қолган гапларни ҳам чақимчилик қилиб етказ!
– Ҳикматов, туринг жойингиздан, – деди бошлиқ. – Сиз қаерда ўтирганингиз биласизми? Нега майнавозчилик қиласиз?
Ҳайбатилла қип-қизариб ўрнидан турди-да, узр сўради. Кейин телефонини чўнтагига солиб қўйди. Бошлиқ гапга тушиб кетгач, азбаройи сабри чидамай қолди. Яна ғолиблик нашидасини нўш этиш учун иккала кўзини ҳам бошлиққа қадаганча қўлини секин киссасига тиқди. Телефонини оҳиста чиқарди. Кейин йўталган бўлиб, телефон мониторига қаради. Хотини яна уч марта, Ҳикмат ота икки марта қўнғироқ қилибди. “Ҳали отамнинг телефонидан чиқадиган бўлдингми, вой айёр”, деб қўйди Ҳайбатилла. Кейин СМС келди. Ҳайбатилла хабарни очди. Унда шундай сўзлар ёзилган эди: “Туғяпман”.
Ҳайбатилла сакраб ўрнидан турди:
– Мен кетсам майлими? Хотиним туғаётган экан.
Мажлис аҳли кулишни ҳам, ҳайратланишни билмай, хонада бир зум жимлик чўкди.
– Э, югуринг, – деди бошлиқ.
Ҳайбатилла ҳаллослаганча туғруқхонага етиб келганида Ҳикмат ота ва синглиси бетоқат туришарди. Ҳикмат ота унга ғазаб билан қараб, энди хезланган эди, ичкаридан ҳамшира чиқди:
– Юлдуз Собитовага ким келган?
– М…мен, биз, – деди Ҳайбатилла.
– Суюнчи беринг, ўғил! Нақ тўрт кило!
Ҳайбатилла шошганидан нима қиларини билмай қолди. Синглиси чаққонлик билан унинг чўнтагидан пул олиб, ҳамширага узатди. Ҳикмат ота ҳам суюнчи чўзди. Кейин қизини ичкарига киритиб юборди. “Келинимдан хабар ол, айт, энг катта суюнчини ўзига бераман”, – деди. Ҳайбатилла отасини қучоқлаб йиғлаб юборди.
– Ўғил муборак бўлсин, – деди Ҳикмат ота кулиб. – Шундай келинимни уриб ўтирибсан-а!
Ҳайбатилла баттар йиғлаб юборди.
Прикрепления: Rasm 1
Категория: Qiziqarli | Просмотров: 1142 | Добавил: ๑۩۞۩MUХAMMADYUNUS۩۞۩๑
Всего комментариев: 1
1 ˚•♥•EsLi•BoLa•♥•˚  
yulduzdi rashq qilibdida rashq qilra yulduzdi sevar ekanda
lekin yaxshi yangilik naq 1 sog'at o'qidim biggrin

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Поиск
Календарь
«  Noyabr 2011  »
DuSeChoPaJuShaYa
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Архив записей
Друзья сайта
Copyright MyCorp © 2024