Jum'a, 19.04.2024, 23:36
[HUSH KELIBSIZ!!!]
Приветствую Вас •°Mexmon°• | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Sheriyat olami [88]
Qiziqarli [44]
Kino olami [4]
Sport yangiliklari [18]
Foto prikol [1]
Yulduzlar xaqida [6]
mp3 Ko'cHiRisH [16]
Shou-biznes [41]
Qo'shiq matni [4]
Foydali maslahat [11]
Mashinalar haqida [6]
Xadis va xikoyalar [20]
Скрипты для ucoz [4]
Dunyo habarlari [23]
Kompyuterlar uchun [0]
Sevgi ♥ dunyosi [55]
Har ( xil ) [27]
Fikr mulohaza [19]
Islom olami [13]
Foto suratlar [3]
Video kliplar [14]
Наш опрос
ॐSAYTKA BAXO BERINGॐ
1. ॐ♥JUDA ZOR♥ॐ
2. ॐ♥YAXSHI♥ॐ
3. ॐ♥O'RTACHA♥ॐ
4. ॐ♥YOMON♥ॐ
5. ॐ♥JUDA YOMON♥ॐ
HAMMA JAVOB: 12800013
Мини-чат
Статистика

HOZIR SAYTDA: 1
MEXMON: 1
FOYDALANUVCHI: 0

16:59
Наримон хоним: “Болалигим оғир кечгани боис,ўзим туғилган шаҳардан кўнглим қолган…”

Бу галги меҳмонимиз — "Осиё” сериалида Наримон хоним ролини ижро этган актриса Шеннур Сурер.

Актриса сериалдаги ўта шаддод, чўрткесар аёл образини жонлантирган бўлса-да, мухлисларнинг ҳурматини қозонди. Кўплаб мухлисларимизнинг талаб ва истакларига кўра, ушбу актриса ҳақида маълумот беришга қарор қилдик... АКТРИСА ҲАҚИДА Шеннур Сурер 1954 йил 21 июнда Бурса шаҳрида таваллуд топган. Бурса Анадўли қизлар лицейида таҳсил олган. У "Баракали тупроқлар устида” фильми орқали актрисалик фаолиятини бошлаган. "Олтин апельсин” кинофестивалининг "Энг яхши актриса” номинациясида 2 марта ғалабага эришган. Актриса шу кунгача 40 дан зиёд фильм ва сериалларда турфа ролларни ижро этган. 1991 йилда суратга олинган "Кўзгу” фильми орқали хорижий фильмлардаги иштирокини бошлаган. 1990 йилда у иштирок этган "Умид излаб” фильми 2 та "Оскар” мукофотини қозонган. "Ёлғончи уфқ”, "Гилос гул очди”, "Келишув”, "Яра”, "Қўрғошин яраси”, "Жаноб майхўр”, "Бир муҳаббат тарихи”, "Гулизор”, "Ваҳималар макони” каби сериал ва фильмларда иштирок этган. 2007 йилда "Осиё” сериали ижодкорларидан таклиф олди ва сериалда Осиёнинг онаси Наримон Қўзжўғлу ролини ижро этди. — Болалик даврингизни қандай хотирлайсиз? — Болалигим оғир кечган, чунки жуда ночор яшардик. Шу боис ҳалигача ўзим туғилиб- ўсган Бурса шаҳрини ёқтирмайман. 1971 йилда кўчиб кетибгина бу шаҳардаги азоблардан қутилганман. Балки тинимсиз уқубатлар чекканим учу ҳам бу шаҳардан бир умрга кўнглим қолгандир... Оддий мисол, болалигимизда ўн чақирим нарида яшовчи бувимларникига пиёда боришга мажбур эдик. Фақат қайтишда автобусга чиқардик, чунки ортиқча ҳаражатни чўнтак кўтармасди. Пиёда юриш жуда жонимга тегарди. Яқинда ўзим ўқиган мактаб олдидан ўтарканман, ўтмишимдаги камситилган кунларим ёдимга тушди. Ўша пайтлари бир анъана бор эди. Мактаб маъмурияти томонидан ночор аҳволдаги оилалар фарзандлари танланар, уларга ўқув йили бошланиши арафасида ёки байрамларда
шаҳардаги ўзига тўқ оилалар томонидан тортиқ қилинган қалам, дафтар, пальто, бош кийими каби кийим-кечаклар "тантанали” равишда топшириларди. То лицейга ўтгунимга қадар шунақанги 12 нафар сайлаб олинган ўқувчилар сафида бўлганман. Баъзан "Нега шу 12 нафар ўқувчининг сафидаман?” деб ич-этимни ердим. Ҳозир ҳам газеталарда бойлар томонидан кийинтирилган кам таъминланган оила фарзандларининг суратини кўриб қоламан, уларнинг суратга тушгиси келмаётганини яққол ҳис этаман. Улар менинг узоқ қариндошимга ўхшайди. Одам яхшилик қилмоқчи экан, буни омма олдида кўз-кўз қилиши керак эмас, чунки бу ёш ниҳолнинг қалбини синдиради, бир умрлик ёқимсиз хотира бўлиб қолади. — Кейинги ҳаётингиз-чи? — Ўсмирлик даврим ҳам осон кечмади. Кимларнингдир кирларини ювган пайтларим ҳам бўлди. Хуллас, на болалигим, на ёшлигим татимади. Иншоолоҳ, ҳали узоқ яшайман. Чунки фақат актрисалик фаолиятини бошлаганимдан сўнггина ҳаётни сева бошладим. — Актрисалик бўйича махсус билим олмасдан кино оламига қадам қўйгансиз. Шу боис қийинчиликларга дуч келмадингизми? — Имкон бўлганида албатта таълим олардим. Бироқ бизнинг давримизда Анқарада биттагина консерватория бор эди. Унга кириш ҳар кимга ҳам насиб қилавермасди. Ижодда қийналган пайтларим ҳам бўлди, аммо одамда туғма қобилият бўлса, барини эпласа бўларкан. Агар истеъдод бўлмаса, 25 йил ўқисангиз ҳам ҳеч нарсага эришолмайсиз. — "Осиё”да шаддод, чўрткесар аёлни жонлантиргансиз. Фаолиятингиз бошидаги ролингиз ҳам шунақанги табиатли аёл бўлган экан... — Тўғри. Модел сифатида фаолият юритган кезларим фильмлардан кўплаб таклифлар келарди. Лекин уларнинг бари комедия фильмлари эди. Комик фильмларда ўйнашни истамаганим учун таклифларни қабул қилмасдим. "Баракали тупроқлар устида” фильмидан таклиф келди, уни дарҳол қабул қилдим. Чунки, менга шаддод, чўрткесар аёл образи таклиф этилган бўлиб, бу жиддий роль эди. Сценарийни йўлда ўқидим. Илк кадр менинг ролим билан боғлиқ эди, режиссёр "Стоп” деб бақирганида, "Ёқмади” деб чўчий бошладим, аммо у "Жуда ажойиб!” деб мақтади. Шу-шу, кинодаги фаолиятим
бошланиб кетди. Кейинчалик ҳам шаддод аёллар ролларига таклиф қила бошлашди. — "Осиё” сериали Антакяда суратга олинди. Сиз ҳам деярли шу шаҳарлик бўлиб қолдингиз... — Бу ерда 2 йил яшадик. Кўплаб дўстлар орттирдик. Бу шаҳар энди мен учун бегона эмас. "Осиё” тугаганидан сўнг ҳам бу шаҳардан кетишни истамаганман. Шу боис бу ерда суратга олиниши режалаштирилган "Шаҳарча” сериалида ҳам иштирок этишга қарор қилдим. — Бу сериал "Осиё”дан нимаси билан фарқ қилди? — Энг ёққан томони, бунда бева аёл образини ёритдим. Чунки "Осиё”да эрига тинчлик бермайдиган аёл образини ёритганим учун мухлислар безор қилиб юборишарди. Бир куни кетаётсам, бир автобус аёл менга "Эҳсоннни қийнайверма!”, "Осиё қизингга айтиб қўй, Темирга унақа қўпол муносабатдла бўлавермасин!” дея дўқ қила бошлашди. "Бас, етар! Эркаклар айтса тушунардим, сизлар аёлсиз-ку, ҳар доим эркакларни бошингизда кўтарганингиз- кўтарган!” дедим жаҳлим чиқиб. "Шаҳарча”
сериалида эса эри ўлган, қизи билан умуман гаплашмайдиган аёл ролини ўйнадим. Бунда "Ундай қилма, бундай қилма” деб ҳеч ким дағ-даға қилмади. — Келинг, "Осиё” ҳақида гаплашсак. Сценарий келиши билан дарров қабул қилдингизми? — Ҳатто сценарийни ўқимасдан, лойиҳанинг бошида Тўмрис Гиритлиўғлу борлигини билишим билан розилигимни баён этдим. Бундан ташқари, кўпроқ аёлларга ҳикоя қилинадиган сериалларда ўйнаш менга ўзгача завқ беради. — Наримон ролига қандай баҳо берасиз? — Баъзи ҳаракатлари билан одамларнинг ғашига тегса-да, уни тўғри тушунаман. Масалан, эрининг бир замонлар қилган хиёнатини ол инг. Бир марта хиёнат қилган одамнинг яна қайта шу ишни такрорламаслигига ким кафолат беради? Наримоннинг ҳам ўзига яраша ҳақиқатлари бор, у ҳам фарзандлари бахтли бўлишини истайди, лекин феъл-атвори ўзига хос. Бу табиий ҳол, ахир! — Наримоннинг қизи Осиё роли ҳақида қандай фикрдасиз? — Бу лойиҳа Осиё дарёси ва Осиёнинг тақдири ва феъл-атворини бирлаштиради. Иккаласи ҳам қатъий, кези келса тескарисига
ҳам "оқади”. Тўғриси, гарчи фильмдаги образ бўлса-да, Осиёнинг матонати мени қойил қолдиради. — Муҳаббат туйғусини қандай изоҳлардингиз? — Мен муҳаббатни илк кўришда таъсирланиш, деб ўйлайман. Шу боис мен учун у жуда муҳим эмас. Муҳаббат — ўз ўрнини ҳақиқий севгига бўшатмаса, ичи ковак сўз, холос. — Турк кино санъатига етарлича хизмат кўрсатдим, деб ўйлайсизми? — Хизмат кўрсатган бўлсам керакки, кинофестивалларда мукофотлар беришмоқда. Шуни айтишим жоизки, ёшим, саломатлигим панд бермаса, умримнинг охиригача актрисалик фаолиятимни давом эттираман. Демак, кинога хизмат қилиш учун ҳали фурсатим бор.
Прикрепления: Rasm 1
Категория: Kino olami | Просмотров: 1409 | Добавил: ๑۩۞۩MUХAMMADYUNUS۩۞۩๑
Всего комментариев: 2
2 Diyora1111  
omad

1 ˚۵ॐLaYLiॐ۵˚  
zor up

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
Copyright MyCorp © 2024