Dushanba, 28.09.2020, 20:19
Приветствую Вас •°Mexmon°• | RSS

TELEFONIY VERSIYA

Главная/Bosh sahifa Регистрация/Ro'yhatdan o'tish Вход/KIRISH
SAYT MENYUSI
Mini - CHAT
SEVGI IZXORI
SIZ SEVIB QOLDINGIZMI DIL IZHOR BILDIRMOQCHIMSIZ MARHAMAT UNDA SHUYERNI BOSING

FAOLL IZOXCHILAR
ALI-90

Izohlari soni:99999
Yunus_91

Izohlari soni:1036
√˙·•$นÞer•ßσע•·˙√

Izohlari soni:318
PrInCeSs_of_UrGeNcH

Izohlari soni:134
-=ALIK-90=-

Izohlari soni:96
-=ALISA=-

Izohlari soni:86
_farishta_

Izohlari soni:82
djo_ker

Izohlari soni:81
GULZODA

Izohlari soni:72
˚۵ॐLaYLiॐ۵˚

Izohlari soni:63
BIZ BILAN ALOQA
MUHAMMADALI (ALI-90)
SAYT PREZIDENTI
Агент@mail.ru ali_boxsing_90@mail.ru

TEL:+998 90-625-82-22 MUXAMMADYUNUS
SAYT PREZIDENTI
Агент@mail.ru yunus.91.91@mail.ru

TEL:+79162165347
Block title
SAYTAN IZLASH
Главная » 2012 » Sentyabr » 27 » Мухаббат фасли эсингиздами!!!
11:42
Мухаббат фасли эсингиздами!!!


Эсингиздами?..
Илк бор кўчада, болалар устимдан кулиб, "келгинди” дея масхаралашганда, уларга бас келолмаслигингизни билсангиз-да, менинг ёнимни олиб, муштингизни дўлайтирганингиз. Бунинг эвазига улардан мушт еб, бурнингиз қонагани-чи? Бундан бола кўнглим қанчалар қувонгани, бу қишлоққа келганимдан буён илк бор қалбимга қуёш мўралаб, қоронғи дунёмни ёритганини билсангиз эди!

Эсингиздами?..
Қишлоқ этагидаги Содиқ бобонинг боғига ўғирликка тушганимиз. Тўғрироғи мен довучча ейман, деб хархаша қилганимда менинг ёнимда ўзингизни катта билиб, ғамхўр ака кўрсатиш учун боққа кирганимиз. Дарахт тепасида туриб оппоқ мактаб формангизда менга ҳовуч-ҳовуч довучча териб берганларингиз-чи? Содиқ бобонинг овозини эшитиб, уларни келаяпти хаёл қилиб, дарахтдан тушиб кетганинггиз-чи? Буниси эсингиздами? Ҳолбуки, бобонинг кўзи яхши кўрмас экан Биз буни кейинчалик билиб, кулганларимиз.

Эсингиздами?..
Илк бор мактабга бораётганимда мени Азиз акам олиб борсин, деб бутун ҳовлини бошимга кўтарганларим? Кейин бир қўлимдан дадам, бир қўлимдан сизни етовингизда мактаб ҳовлисига қадам қўйганларим. Эҳ, шунда қанчалар қувонганим! Қанчалар шодланганим! Менинг ҳам акам бор дея, кўксим ғурурларга тўлганлари!..

Эсингиздами?..
Юқори синф ўқувчиси қорбўрон қилиб, сумкамни олиб қўйганида, у билан жиққамушт бўлганларингиз. Синфдош бўлишларингга қарамай, уни аямасдан уришганларингиз-чи? Катталар ажратиб қўйгандан кейин ҳам анчагача унга ташланмоқчи бўлганингиз, адолатсизликк чидолмай, кўзингиздан чиққан ёшни менга кўрсатмаганларингиз-чи.

Орадан кунлар, ой-йиллар ўтар, биз бизни орқамиздан оилаларимиз шунчалар яқин эдики, бизни қўшни эмас, жон-жигар қариндошлар деб ўйлашарди кўрганлар.

Орадан йиллар ўтди... Биз улғайдик. Сиз мактабни битирдингиз. Менинг
битиришимга икки йил бор. Улғайиб, бўй чўзганим сари кўнглимдаги туйғуларим ҳам ўса бошлади. "Акам” деган сўз ўрнини бошқа нарса эгаллаётгандек эди.

"Нозиш, пучуқ” деб чақиришларингиз энди ғашимга тегмас, аксинча, хуш ёқа бошлади.

Бу орада сиз ҳарбий хизматга кетдингиз. Бир йилнинг ичида қанча-қанча хатлар бизнинг орамизни яқин қилди. Онангизнинг ёнига уй ишларига кўмаклашгани чиқсам, онангиз сизни жуда соғинганларини, келганингиздан тўй қилиб, орзусидаги келинни олиб келишини ширин орзулар билан менга айтардилар. Бу гаплар мени қанчалар ҳаяжонлантирарди! Юрагим орзиқиб кетарди! Ўзимни худди ҳозирданоқ шу хонадоннинг келини ҳис қилардим. Эҳ...

Ниҳоят сиз келдингиз! Онангизнинг ҳовлидан туриб: «Нозима қизим, чиқ, Азиз аканг келди!», – деган гапларидан сизларни ҳовлингизга юриб ё югуриб эмас, нақ учиб ўтганларим! Бўйнинггизга осилиб йиғлаганларим! «Ие, Нозиш пучуқ, бу нимаси, кап-катта қиз уялмасдан йиғлашингни қара», – деганларинггиз, атрофдагилардан уялганларингиз... Булар ҳам эсингиздами? Ўшанда мендаги туйғу акага бўлган меҳр эмасди. У бошқа, умуман бошқа туйғу эди!

Бир куни ҳовлингиздаги сиз ва мен ёқтирадиган ўрик дарахтидан довучча узиб еётгандик. Онангиз дарвозадан ҳовлиқиб кирдилар. Юзларига қувонч соя солган. – Азизжон, Нозима, келинглар, болаларим. Нозима қизим, акангни табриклагин, уни унаштириб келдик, энди бу ҳовлига келин, сенга келинойи келади! О, бу гапларни эшитгунча қулоқларим битиб қолса бўлмасмиди?! Осмону ер битта бўлиб айлана бошлади. Қўлимдаги довуччалар дарахтдан тўкилгандек ерга тушди. Ўзимни қўлга олиб сизни табрикладим. Кейин кўз-ёшимни онагиз бағрига яширдим. – Келин муборак, холажон! Эсингиздами?.. Келинойим илк бор менга салом берганлари. У кишига шунчалар ҳавас билан термилардимки, уч марта салом берибдилар-у, тилимни ютгандек индамай тураверибман. Сизнинг "Нозиш” деганиздан ўзимга келдим. – Бахтли бўлинг, бахтли бўлинглар! – дея келинойимни қучдим. Шундан кейин ҳовлингизга кам чиқадиган бўлдим. Мактабни битиргандим, омадим келиб, ўқишга кирдим. Шаҳарга кетдим. Бугун уйга келиб, онамдан эшитдим, қизчали бўлибсиз. Умри билан берган
бўлсин, илоҳим! Унга Нозима деб исм қўйибсиз!.. Эсингиздами? Эсингизда. Демак, ҳаммаси эсингизда. Қизалоғингизни менинг исмим
билан атаган экансиз, бари эсингизда. Мен ҳар он минг бора қайтаётганим: ўша кунларимиз хотирасини қизингизга эртак
қилиб айтиб беринг, илтимос....
Прикрепления: Rasm 1
Категория: Sevgi ♥ dunyosi | Просмотров: 1839 | Добавил: Yunus_91
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
SaYtGa KiRisH
Логин:
Пароль:
Forum Faoollari
ALI-90

POSTLARI:16777215
Yunus_91

POSTLARI:6174
PrInCeSs_of_UrGeNcH

POSTLARI:4055
-=ALISA=-

POSTLARI:3397
_farishta_

POSTLARI:3290
Ezel_22

POSTLARI:2897
GULZODA

POSTLARI:2222
˚۵ॐLaYLiॐ۵˚

POSTLARI:2085
ॐ๑JOSUS๑ॐ

POSTLARI:1736
Giyosiddin_007

POSTLARI:1430
SMS SHERLAR
Sms do'stlik 77
Sms sevgi 96
Sms tabrik 43
Sms prikol (xazil) 170
Smskalar 161
Sms maqol 2
Sms topishmoq 3
Sms vatan xaqida 0
Sms xikmatli so'zlar 22
Sms mantiqiy 1
Sms chiroyli sevgi so'zlari 356
Sms sport (xazil) 26
SMS turk 188
SMS ota onalar xaqida 11
SMS 8 mart 18
Sms grafikalar 62
Sms yangi yil 36
Sms latifalar 49
Mms animashki 162
Joonim ijodidan 65
OXIRGI IZOXLAR
Uzun sevgi yöllarida
Muhabbatning köllarida
Armon dawtin chöllarida
Hor bölyapsan ey könglim
Yoring qölin tutolmasdan
Azob yowin yutolmasdan

Hatto javob kutolmasdan
Zor bölyapsan ey könglim
Orzularing tog edi
Aqil huwing sog' edi
Mitti qalbing bog edi
Payhon bölgan ey könglim

Sevaturib sevilmasdan
Yonaturib yondirmasdan
Otawida qondirmasdan
Vayron bölgan ey könglim
Javobsiz hatlar yozib
Öylamay esdan ozib

G'ururim jonin uzib
Sarson bölgan ey könglim
Hayolimda iwlarimda
Hayotimda qiwlarimda
Hatto wirin tuwlarimda
Armon bölgan ey könglim

Unitmasang bölmaydi
Yurak ishqga tölmaydi
Qalbda sevging sölmaydi
Hazon bölgan ey könglim

Ketayapsiz... Mayli-yu, ammo,
Yuragimga bir so'z deb keting!
Ortingizdan zor yig'lamasin.
Qaytaman deb, ovutib keting..!

Yolg'on bo'lsa xamki so'zingiz,
Dilga umidlar solib keting..
Menga shartmas tillo zaringiz,
Sabringizni qoldirib keting..!

Xaddan oshib ketmasin sog'inch,
Xayollarim to'zg'atib keting..!
Meni qiynab, ado qilmasin,
Xijronlarni irg'itib keting..

Alvidolar demang! Yo'q. Zinxor.!
Xatto baxtlar tilamay keting..!
Nigoxlarim topmasin ozor,
Ortingizga qaramay keting..

Ketayapsiz... Mayli-yu, ammo,
Yuragimga bir so'z deb keting..!
Izingizdan yig'lashlarim bor,
Kulib-kulib, kuldirib keting...

So'zlaringiz ogritdi ko'nglim,
Ko'ngil ishqqa mozor deb ayting.
O'lan aytgan o'lanchi singlim,
Yor yor emas " yot yor " deb ayting.

Dilda ozor ko'ngilda ozor,
Muhabbatni ozor deb ayting.
Ko'nglim uchun, men uchun bir bor,
Yor yor emas " yot yor " deb ayting.

Muhabbatim sotib ketti u,
Bu dunyoni bozor deb ayting.
Zora dilga taskin bersa shu,
Yor yor emas " yot yor " deb ayting.

O'lanchi qiz aytsangiz o'lan,
U bevafo dildor deb ayting.
Begonaman endi u bilan
Yor yor emas " yot yor " deb ayting.

Ko'ngil ishqqa mozor deb ayting,
Muhabbatni ozor deb ayting.
Bu dunyoni bozor deb ayting,
Yor yor emas " yot yor " deb ayting.

Гулзорлардан гул тополмаймиз.
Ертандирга нон ёполмаймиз.
Экин экиб ер чополмаймиз.
Уйда агар хотин булмаса.
Тингламайди ака укамиз.
Дардимизни кимга тукамиз. Мазза килиб кимни сукамиз.
Уйда агар хотин булмаса.
Эркакман деб кукрак керамиз.
Ризкимизни эплаб терамиз.
Топган пулни кимга берамиз.
Уйда агар хотин булмаса. Билолмаймиз кимга нолишни.
Эплолмаймиз жой хам солишни.
Кучоклаймиз шурлик болишни.
Уйда агар хотин булмаса.
Жавоб йукдир оддий саволга.
Бош чайкалур минг бир хаёлга. Гап отамиз кушни аёлга.
Уйда агар хотин булмаса.


STATISTIKA

HOZIR SAYTDA: 9
MEXMON: 6
FOYDALANUVCHI: 3
Kevenml, Davinea, DerikGorp
BUGUNGI FAOLLAR
SMS YUBORISH
Ucell Beeline MTS O'zbekiston PerFecTumMobile UzMobile

Наш опрос
ॐSAYTKA BAXO BERINGॐ
1. ॐ♥JUDA ZOR♥ॐ
2. ॐ♥YAXSHI♥ॐ
3. ॐ♥O'RTACHA♥ॐ
4. ॐ♥YOMON♥ॐ
5. ॐ♥JUDA YOMON♥ॐ
HAMMA JAVOB: 12800013

Copyright MyCorp © 2020