Наш опрос |
ॐSAYTKA BAXO BERINGॐ
HAMMA JAVOB: 12800013
|
Статистика |
HOZIR SAYTDA: 1 MEXMON: 1 FOYDALANUVCHI: 0 |
|
| | |
|
|
Қўлларимдан тушиб кетди менинг палахмон тошим Пушаймоннинг пойларидан кўтарилмайди бошим Қошларини янгаларга тердирди қаламқошим Тилло занжир, тилло занжир узолмайман Ёр-Ёр Тангрим битган бу тақдирни бузолмайман Ёр-Ёр
Яхши бўлсам, ёмон қизни суярмидим онажон Кўйлагининг соясида куярмидим онажон Ёниб борар, ёниб борар тониб борар тандан жон Тилло занжир, тилло занжир узолмайман Ёр-Ёр Тангрим битган бу тақдирни бузолмайман Ёр-Ёр
Дуо қилсам ҳовучимга тўлиб қолар кўз ёшим Фарходлигим қайда қолар тугаб боар бардошим Ичсам ичимга тушмайди, есам ботмайди ошим Тилло занжир, тилло занжир узолмайман Ёр-Ёр Тангрим битган бу тақдирни бузолмайман Ёр-Ёр
Йигит эдим юрагини енгиб юрган ёр ёр Севги суннат суқсур қизни суйиб юрган ёр ёр Неча орзу ниятларни туйиб юрган ёр ёр Тилло занжир, тилло занжир узолмайман Ёр-Ёр Тангрим битган бу тақдирни бузолмайман Ёр-Ёр
Ой эмасди, бой эмасди тенгим эди Худойим Кўзларига тўйган куним ўнгим эди Худойим Чин ошиқлар бахт тилайди, бахтли бўлсин илойим Тилло занжир, тилло занжир узолмайман Ёр-Ёр Тангрим битган бу тақдирни бузолмайман Ёр-Ёр
Чимилдиқдан у ёғига ўтолмайди ўйларим Тўйхонага қарай десам пастлик қилар бўйларим Энди кўнгил йиғлаётир, тонаётир кўзларим Тилло занжир, тилло занжир узолмайман Ёр-Ёр Тангрим битган бу тақдирни бузолмайман Ёр-Ёр
Заргар бўлиб тилло занжир қуярдима ёр ёр Неча тоғни талқон килиб туярдима ёр ёр Йигит бўлиб йиғлагани уялдима ёр ёр Тилло занжир, тилло занжир узолмайман Ёр-Ёр Тангрим битган бу тақдирни бузолмайман Ёр-Ёр
Хатлар ёзсам кулар эди хатимнинг ҳатосига Бугун дардим айтолмайман дардимнинг давосига Имлаб қўйса кифоядир бир гапнинг гадосига Тилло занжир, тилло занжир узолмайман Ёр-Ёр Тангрим битган бу тақдирни бузолмайман Ёр-Ёр
Йигит бўлиб йиғлагандан ўлган яхши ёр ёр...
Мен бу шеърни нусхасини севгисидан айрилган ва унга бахтлар тилаган ошиқлар учун ёздим |
Категория: Sevgi ♥ dunyosi |
Просмотров: 1275 |
Добавил: PrInCeSs_of_UrGeNcH
|
Всего комментариев: 2 | |
Жуда ажойиб тасанно ижодларига омад
|
tasirli
|
|
|
|
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
|
|