Jum'a, 26.04.2024, 00:28
[HUSH KELIBSIZ!!!]
Приветствую Вас •°Mexmon°• | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Sheriyat olami [88]
Qiziqarli [44]
Kino olami [4]
Sport yangiliklari [18]
Foto prikol [1]
Yulduzlar xaqida [6]
mp3 Ko'cHiRisH [16]
Shou-biznes [41]
Qo'shiq matni [4]
Foydali maslahat [11]
Mashinalar haqida [6]
Xadis va xikoyalar [20]
Скрипты для ucoz [4]
Dunyo habarlari [23]
Kompyuterlar uchun [0]
Sevgi ♥ dunyosi [55]
Har ( xil ) [27]
Fikr mulohaza [19]
Islom olami [13]
Foto suratlar [3]
Video kliplar [14]
Наш опрос
ॐSAYTKA BAXO BERINGॐ
1. ॐ♥JUDA ZOR♥ॐ
2. ॐ♥YAXSHI♥ॐ
3. ॐ♥O'RTACHA♥ॐ
4. ॐ♥YOMON♥ॐ
5. ॐ♥JUDA YOMON♥ॐ
HAMMA JAVOB: 12800013
Мини-чат
Статистика

HOZIR SAYTDA: 1
MEXMON: 1
FOYDALANUVCHI: 0

12:05
ЕВРОПА, АҚШ ВА ОСИЁ: ТАЪЛИМДАГИ МУСОБАҚА

Америка Қўшма Штатлари, Европа ва Хитой каби иқтисодиёти жадал суръатларда ривожланаётган мамлакатлар юқори технологиялар ва инновациялар соҳаси бўйича тадқиқотларга тобора кўпроқ маблағ сарфламоқда.
Тадқиқотлар, инновациялар ва илм-фан бўйича Европа комиссари Майре Гогхэган-Куинн сўзларига кўра, ҳозирги кунда илм-фанга сармоя киритмасликнинг иложиси йўқ. Комиссарнинг вазифалари сирасига саноатда амалий қўллаш мумкин бўлган илмий ғояларни қўллаб-қувватлаш ҳам киради.
Майре Гогхэган-Куинн хонимнинг айтишича, келгуси йили илмий лойиҳаларга 9 миллиард доллар ажратилади. Бу маблағ Европадаги 16 та университет, тадқиқот гуруҳлари ва хусусий компаниялар фаолиятини молиялаштиришга сарфланади. Европа давлатлари дунё миқёсида соғлиқни сақлаш, энергетика ва рақамли технологиялар соҳалари бўйича рақобат қила олиши учун илмий тадқиқотлар секторида бир миллионга яқин янги иш ўринлари яратилиши лозим.
Кутиш мумкин эмас
«Рақобатчилардан ортда қолиш мумкин эмас! Бизга зудлик билан инновациялар керак, – дейди Майре Гогхэган-Куинн. – Мана, Хитойни олайлик. У ерда ўқувчилар мактабга эрталаб соат 6:30 да келиб, кечки 8-9 да кетади. Биз ўзимизга савол беришимиз керак: Европа мамлакатларида ўқувчилар бунчалик кўп ўқишга тайёрми?..
Бизнинг рақобатчиларимиз бор ва биз улар билан тенг бўлишимиз керак. Европа Иттифоқи мамлакатлари шуни тушунишлари керакки, билимга асосланган иқтисодиёт келажакда янги иш ўринларини яратадиган иқтисодиёт ҳисобланади. Илм-фан сармоя киритилиши керак бўлган соҳадир».
Гогхэган-Куинн Европани АҚШдан ўрнак олишга чақириб, у ерда илмий ғоялар тижорий амалиётга кенгроқ татбиқ этилишини таъкидлади. Комиссар хоним мисол тариқасида iPhone ва Facebookни келтирди.
Шунингдек, у олимларга янада кенгроқ имкониятлар яратиш кераклигини, тадқиқот грантларига ариза топшириш жараёнини енгиллаштириш зарурлигини айтди. Айни пайтда Гогхэган-Куинн 2014 йилда иш бошлайдиган ва «Инновациялар иттифоқи» деб аталувчи Европа ягона илмий зонаси устида иш олиб бормоқда.
Франция ўрнак бўлмоқчи
Европа Иттифоқида «билимлар иқтисодиёти», яъни аҳоли таълим даражасининг иқтисодиётга таъсирини ўрганишга бўлган қизиқиш борган сари кучаймоқда.
Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти ўтган ойда «билимлар иқтисодиёти»га бағишланган глобал форум ўтказди. Мазкур анжуманда Буюк Британия Таълим вазири Дейвид Уиллетс тадқиотлар ўтказиш, жумладан, фазони ўрганиш ишларидаги бюрократик тўсиқларни камайтиришга чақирди.
Француз ҳукумати эса «инновацион тармоқлар» учун 46 миллиард доллар ажратди. Бундай тармоқлар университетлар, катта компаниялар ва тадқиқот институтларнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштиради. Буни Калифорниядаги Силикон водийсига ўхшаш марказлар яратишга уриниш дейиш мумкин. Айнан мана шундай «инновацион тармоқлар» атрофида мақсади юқори технологияли саноатни ривожлантириш бўлган илмий марказлар йиғилади.
Гренобль шаҳридаги GIANT марказини «инновацион тармоқ»қа мисол қилиб келтириш мумкин. Бу ерда тахминан 40 минг киши яшаб, ишлайди ва ўқийди. Илмий муассасалар ёнидан олимларнинг ғояларини нанотехнологиялар ва муқобил энергетикада татбиқ этадиган йирик компанияларнинг офислари жой олади. Шунингдек, бу ерда Европа синхотрон нурланиш маркази ҳамда Гренобль менежмент мактаби барпо этилади.
Бу каби марказлар бошқа мамлакатларда ишлаб турибди, масалан, Буюк Британиянинг Кембриж шаҳри яқинида. Швейцариянинг Цюрихида Билимлар шаҳри, Жанубий Корея пойтахти Сеулда эса Рақамли технологиялар шаҳри бор.

Муаммолар
Аммо «билимлар иқтисодиёти» ҳар доим ҳам кенг ҳудудларни қамраб ололмайди. АҚШ инновациялар маркази сифатида тез-тез тилга олинса-да, аслида илмий фаолият асосан мамлакатнинг ғарбий ва шарқий соҳилларидан ривожланган.
Европада эса илмий патентлар кўпроқ Англия, Франция, Германия ва Финляндияга тегишли. Кўҳна қитъада инновациялардан буткул холи ҳудудлар ҳам бор. Нуфузли иш ўринлари фақатгина инновациялар даражаси юқори бўлган марказларда яратилаверса, бундай ҳудудлар Европа учун сиёсий муаммоларни туғдириши мумкин.
Ўзгаришлар суръати
Microsoft компаниясининг Европадаги ваколатхонаси раҳбари Ян Мюльфайтга кўра, саноатнинг ривожланишини қўллаб-қувватлашни истаган давлатлар ёшларнинг юксак даражада таълим олишлари ва янги шароитларга осон мослашишни ўрганишларига эътибор қаратиши лозим.
Жаноб Мюльфайт европаликларни Жанубий Кореядан ўрнак олишга чақиради. Бир неча йил олдин мазкур мамлакат ҳукумати таълим соҳасига сармояни ошириш ҳақида қарор қабул қилган эди. Бугунга келиб Ғарб давлатлари Жанубий Кореяда машина ва телевизорларни импорт қиляпти.
Нобель мукофоти совриндори Роберт Ауманн шундай дейди: «Инновацияларни қандай қўллаб-қувватлаш мумкин? Талим, таълим ва яна бир бор таълим орқали»
Прикрепления: Rasm 1
Категория: Dunyo habarlari | Просмотров: 1224 | Добавил: ๑۩۞۩MUХAMMADYUNUS۩۞۩๑
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
Copyright MyCorp © 2024