Jum'a, 26.04.2024, 15:30
[HUSH KELIBSIZ!!!]
Приветствую Вас •°Mexmon°• | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Sheriyat olami [88]
Qiziqarli [44]
Kino olami [4]
Sport yangiliklari [18]
Foto prikol [1]
Yulduzlar xaqida [6]
mp3 Ko'cHiRisH [16]
Shou-biznes [41]
Qo'shiq matni [4]
Foydali maslahat [11]
Mashinalar haqida [6]
Xadis va xikoyalar [20]
Скрипты для ucoz [4]
Dunyo habarlari [23]
Kompyuterlar uchun [0]
Sevgi ♥ dunyosi [55]
Har ( xil ) [27]
Fikr mulohaza [19]
Islom olami [13]
Foto suratlar [3]
Video kliplar [14]
Наш опрос
ॐSAYTKA BAXO BERINGॐ
1. ॐ♥JUDA ZOR♥ॐ
2. ॐ♥YAXSHI♥ॐ
3. ॐ♥O'RTACHA♥ॐ
4. ॐ♥YOMON♥ॐ
5. ॐ♥JUDA YOMON♥ॐ
HAMMA JAVOB: 12800013
Мини-чат
Статистика

HOZIR SAYTDA: 1
MEXMON: 1
FOYDALANUVCHI: 0

14:04
" Диннинг камолинасиҳатдадир "

Тамийм ад-Дорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, дин насиҳатдир. Албатта, дин насиҳатдир. Албатта, дин насиҳатдир», дедилар.

«Ким учун, эй Аллоҳнинг Расули?» дейишди.
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ учун, У Зотнинг Китоби учун, У Зотнинг Расули учун ва мусулмонларнинг имомлари ҳамда оммалари учун», дедилар.
Бешовлари ривоят қилишган.
Шарҳ: Ушбу ҳадисда комил иймон учун зарур нарсалар ҳақида сўз кетмоқда. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам
саҳобалар ҳузурида сўзлаб, уч марта қайта- қайта:
«Албатта, дин насиҳатдир», дедилар.
«Насиҳат», луғатда холис, покиза, содиқ маъноларини билдиради. Урфда эса, бир кишининг бошқасига холис ният, содиқлик билан яхши йўл-йўриқларни айтишидир.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Албатта, дин насиҳатдир» деганлари, диннинг асосий мадори насиҳатдан иборатдир, деганларидир. Бу «Ҳаж арафадир» деганларига ўхшайди. Яъни ҳажнинг мадори, асосий рукни Арафотда туришдир, деганлари.
Саҳобалар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан бу умумий гапни эшитиб, унинг тафсилотини билмоқчи бўлдилар ва:
«Ким учун?» деб сўрадилар.
Яъни, «насиҳат қилсак, ким учун қиламиз?» дедилар.
Шунда Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам диннинг мадори бўлмиш насиҳат беш нарсада эканлигини баён қилиб бердилар: 1. «Аллоҳ учун»
Аллоҳга иймон келтириш, унга шукр қилиш, амрларини бажариб, қайтарганларидан қайтишга ундаб, насиҳат қилишдир.
2. «У Зотнинг Китоби учун»
Аллоҳнинг Китоби - Қуръони Каримни ўрганиш, унга амал қилиш ва одамларни ҳам шу ишга ундаб, насиҳат қилиш.
3. «У Зотнинг Расули учун»
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашиш, У кишининг шариатига, суннатига тобе бўлиш, бошқаларни шунга даъват қилиш.
4. «Мусулмонларнинг имомлари учун».
«Имом» деганда халифа, давлат бошлиғи кўзда тутилади. Улар учун насиҳат қилиш, уларга итоат қилиш, одамларни ҳам шунга даъват қилиш билан бўлади.
5. «Мусулмонларнинг оммаси учун»
Барча мусулмонларга икки дунё саодати, яъни, Ислом йўлини кўрсатиб, насиҳат қилиш бўлади.
Ушбу вазифаларни қилган одам диннинг энг муҳим ишини амалга оширган бўлади. Аммо бу осон иш эмас. Шунинг учун ҳам у диннинг мадори ҳисобланади. Чунки, одамлар насиҳатни ёқтирмайдилар. Айниқса, ушбу ҳадиси шарифда зикр этилган нарсалар учун қилинган насиҳат кўпчиликка хуш келмайди.
Аллоҳ учун насиҳат қилсанг, унинг амрини тутишга чақирсанг, қайтарганидан қайтарсанг ҳамма сени ёмон кўради. «Ўзини кўрсатишга уринаяпти», дейди. «Обрў топмоқчи, халқни оғзига қаратмоқчи, ўзи бошлиқ бўлмоқчи», дейди. «Мол-дунё учун, айши-ишрат учун, яна шунга ўхшаш дунёнинг матоҳлари учун ҳаракат қилмоқда», дейди. Сиртларида кулиб турсалар ҳам, ичларидан зил кетадилар. Турли иғво-бўҳтонлар тўқийдилар. Аллоҳ таолонинг Китоби ва Расули учун насиҳат қилсанг ҳам худди шундоқ бўлади.
Мусулмонларнинг имомлари учун насиҳатга келсак, илгариги вақтда улар учун насиҳат қилганлар, бунга қарши чиқувчиларнинг нафратига учраганлар. Мусулмонлар оммаси учун насиҳат қилиш ҳам шу тахлитда, биров насиҳат эшитгиси келмайди.
Аслида эса, ушбу ҳадисга амал қилинган пайтда мусулмонлар муваффақиятларга эришганлар. Қачон комил иймон бўлгандагина шундоқ насиҳатлар ўз самарасини берган. Аллоҳ учун, Аллоҳнинг Китоби ва Расули учун, мусулмонларнинг имомлари учун, оммаси учун насиҳат қилишни дин деб билганида иш олдинга кетади, кўзлаган мақсадга етилади.
Агар биз ушбу ҳадиси шарифдан фойдаланмоқчи бўлсак, ана ўша тушунчани қайта тирилтирмоғимиз лозим ва Аллоҳ учун, У Зотнинг Китоби учун, У Зотнинг Расули учун, мусулмонларнинг имомлари учун, оммаси учун чинакам насиҳат қилишга ўтишимиз лозим бўлади. Жарир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга
тинглаб, итоат қилиш ва ҳар бир мусулмонга насиҳат қилиш шарти ила байъат қилдим.
Жарир қачон бир нарса сотса ёки сотиб олса:
«Албатта, биз сендан олган нарса сенга берган нарсамиздан маҳбуброқдир. Бас, танлаб ол», дер эди».
Тўртовлари ривоят қилишган.
Шарҳ: Икки Шайх ва Термизий ривоят қилган ҳадиси шарифда Жарир ибн Абдулоҳ розияллоҳу анҳу:
«Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга намозни тугал адо этиш, закот бериш ва ҳар бир мусулмонга насиҳат қилиш
ҳақида байъат қилдим», деганлар.
Бу ҳадиси шарифдан Исломдаги муҳим иш байъатга насиҳат ҳам қўшилганини билиб олмоқдамиз.
Ҳар бир мусулмонга яхшилик йўлида насиҳат қилиш ҳар бир жамиятнинг ижтимоий алоқаларини тўғри йўлга қўйишнинг асосий омилларидан бири эканини тушуниб етмоқ лозим.
Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар, унинг ҳикмати ва аҳамияти очиқ- ойдин кўриниб турибди.
Прикрепления: Rasm 1
Категория: Islom olami | Просмотров: 965 | Добавил: ๑۩۞۩MUХAMMADYUNUS۩۞۩๑
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Поиск
Календарь
«  Noyabr 2011  »
DuSeChoPaJuShaYa
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Архив записей
Друзья сайта
Copyright MyCorp © 2024